ОАВда суратнинг нотўғри талқин қилиниши юзасидан «АЛЛАТРА»нинг расмий баёноти

13 August 2026

«АЛЛАТРА» Украина ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан аввалроқ эълон қилинган фотосуратдан ташкилотнинг Украинадаги офисида гўёки портловчи моддалар ва қурол-яроғ топилгани ҳақидаги ёлғон даъвони тарқатиш мақсадида фойдаланилган нашрлар билан боғлиқ ҳолатларга ойдинлик киритишни зарур деб ҳисоблайди.

Ушбу нашрларда келтирилган маълумотлар ёлғон ва туҳматдан иборат. Суд қароридан маълум бўлишича, Украина расмийлари «АЛЛАТРА»га нисбатан тергов олиб боришда нотўғри маълумотларга таянган. Кейинчалик суд ушбу маълумотлар асосида юзага келган шубҳа ва гумонларни инкор этувчи қарор чиқарган.

Фактлар

Фотосуратда бир нечта ўқотар қурол, нақд пул, паспорт, шунингдек, соатга бириктирилган ва ташқи кўринишидан портловчи қурилмага ўхшайдиган буюм акс этган. Бироқ бу буюм ҳақиқий портловчи қурилма эмас ва ҳеч қандай хавф туғдирмайди. Бу эркин савдода мавжуд бўлган ҳамда «кино учун реквизит» сифатида сотиладиган хавфсиз сувенир буюмдир (бу ерда ва бу ерда кўринг). У фақат портловчи қурилманинг ташқи кўринишини тақлид қилиш учун яратилган бўлиб, аслида оддий уйғотгич (будильник) вазифасини бажаради. Демак, фотосуратда ҳақиқий портловчи қурилма акс этмаган.

Ушбу фотосуратда акс этган олтита ўқотар қурол белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган бўлиб, турли шахсларга қонуний асосда тегишли бўлган (уларнинг айримлари «АЛЛАТРА» иштирокчилари эди). Украина ҳуқуқ-тартибот идоралари бу қуролларни уларнинг уйларида ўтказилган тинтувлар вақтида олиб қўйган. Ушбу тинтувлар Украина расмийларининг «АЛЛАТРА»га қарши олиб борган тергови доирасида ўтказилган бўлиб, Украина суди қарорига кўра, асоссиз ва нотўғри маълумотларга таянган эди (бу ерда кўринг).

Украина ҳуқуқ-тартибот органлари гўёки хавфли ва қўпорувчилик фаолияти олиб борилаётгандек таассурот уйғотиш мақсадида портловчи қурилма кўринишидаги сувенир соат ва ўқотар қуролларни паспорт ҳамда нақд пуллар билан бирга қасддан бир жойга қўйиб суратга олган. Бир қатор оммавий ахборот воситалари ушбу буюмлар «АЛЛАТРА» офисида топилгани ҳақида хабар тарқатган. Бироқ Украина ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ҳеч бир расмий баёнотида бундай маълумот бўлмаган.

ОАВ ўз хабарларида ушбу саҳналаштирилган фотосуратни бўрттирилган ва асоссиз даъволар билан эълон қилди.

«Портловчи моддалар» атамаси илк бор Babel.ua нашри томонидан 2023 йил 2 ноябрда чиқарилган мақолада пайдо бўлди. Бироқ мақолада ҳавола қилинган Украина Ички ишлар вазирлигининг расмий матбуот хабарида бундай жумла умуман мавжуд эмас.

Шунингдек, Seznam Zprávy нашри 2023 йил 19 декабрда ушбу сурат гўёки «АЛЛАТРА»нинг «Киев маркази»да олинганлиги ҳақидаги даъвони биринчи бўлиб тарқатди, ваҳоланки Украина расмийлари ҳеч қачон бундай баёнот бермаган.

«АЛЛАТРА» ташкилотни қурол-яроғ ёки портловчи моддалар билан боғлашга бўлган ҳар қандай уринишларни қатъиян рад этади.

Биз оммавий ахборот воситаларини ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатишни тўхтатишга ҳамда воқеликни холис ва аниқ акс эттириши учун илгари эълон қилинган материалларга тузатиш киритишга чақирамиз.