«АЛЛАТРА» ГЛОБАЛ ТАДҚИҚОТ МАРКАЗИ ТАҚДИМ ЭТАДИ
НАНОПЛАСТИК
ҲАËТ УЧУН ТАҲДИД
Кўзга кўринмас қирғин: қандай қилиб микро- ва нанопластик ҳар бир аъзога кириб боради, ҳаётий жараёнларни издан чиқаради ва барча тизимларга таҳдид солади.
ҲУЖЖАТЛИ ФИЛЬМНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Мукофотлар
«Нанопластик. Ҳаёт учун таҳдид» фильмининг
халқаро кинофестиваллардаги мукофотлари
Ҳужжатли фильм ҳақида
«АЛЛАТРА» глобал тадқиқот маркази томонидан тайёрланган ушбу илмий-ҳужжатли фильм микро- ва нанопластик таъсирининг эҳтимолий оқибатларига доир жаҳон илмий изланишларини бирлаштиради ва уларни кенг аудитория учун илмий-оммабоп шаклда тақдим этади.
Фильмда микро- ва нанопластик сайёрамизнинг ҳар бир бурчагига етиб боргани, у инсоннинг бош мия, юрак ва қон томирлари каби муҳим аъзоларига кириб бориши ҳамда муайян шароитларда янги ҳаётнинг пайдо бўлишига ҳам рахна солиши мумкинлиги ёритилган.
Ушбу тадқиқот электростатик зарядга эга нанопластикнинг ҳужайралараро алоқага эҳтимолий таъсирини ўрганади ҳамда унинг қариш жараёнлари, онкогенез, иммун ўзгаришлари, репродуктив тизим бузилишлари ва экотизимлар ҳолати билан бўлган потенциал боғлиқлигини кўрсатувчи маълумотларни таҳлил қилади.
Дунёга машҳур олимлар билан ҳамкорликда яратилган ушбу фильм микро- ва нанопластик билан боғлиқ кенг кўламли муаммоларни ёритади. Муаллифлар ушбу заррачаларнинг инсон саломатлиги ва атроф-муҳитга етказиши мумкин бўлган потенциал хавфларга доир замонавий илмий маълумотларни таҳлил қиладилар, шунингдек, уларнинг бугунги ва келажак авлодлар учун узоқ муддатли эҳтимолий оқибатларини муҳокама этадилар.
Нанопластик асоратларининг визуал тасвири
Фильмда илмий адабиётларга асосланган ҳолда, нанопластикнинг ҳужайрага кўрсатадиган потенциал таъсир механизмлари — хусусан, унинг ион каналлари, митохондриялар, нейротрансмиттер тизимлари ҳамда ДНК билан ўзаро таъсирини кўрсатиб берувчи ноёб илмий анимациялар тақдим этилган.
Бир қатор тадқиқотларга кўра, микро- ва нанопластик инсоннинг турли тўқима ҳамда аъзоларида, жумладан бош мия, ичак, юрак мушаклари, шунингдек, эндокрин ва репродуктив тизимларида аниқланмоқда.
«Нанопластик. Ҳаёт учун таҳдид» фильмидан
Етакчи экспертлар
Фан овозлари
Проф. Сарджу Ганатра, фан доктори, АҚШ
Кардиоонколог, кардиоонкология дастури директори, «Лэйхи» госпитали ва тиббиёт марказининг барқарор ривожланиш масалалари бўйича тиббий директори «Sustain Health Solutions» компанияси асосчиси
Проф. Лукас Кеннер, фан доктори, Австрия
Патолог, Вена тиббиёт университетининг онкология соҳасидаги тадқиқотчиси; Кристиан Допплер номидаги Амалий метаболомика институти директори; microONE лойиҳасининг илмий директори
Проф. Антонио Рагуза, фан доктори, Италия
Акушер-гинеколог,
Сассуоло госпиталининг акушерлик бўлими шифокори, Модена, Италия
Джеффри Лонг, АҚШ
Радиотерапевт-онколог; Атроф-муҳитнинг инсон саломатлигига таъсири соҳасидаги мутахассис
Проф. Валерий Эткин, техника фанлари доктори, Исроил
Интегратив тадқиқотлар институти асосчиси ва директори; Европа табиий фанлар академияси аъзоси; Термокинетика, термодинамика, биоэнергетика ва физика соҳасидаги мутахассис
Душан Материч, фан доктори, Германия
Эколог, таҳлилий усуллар бўйича мутахассис; Гельмгольц номидаги Экологик тадқиқотлар марказининг микропластик, нанопластик ва элемент таҳлили бўйича тадқиқот гуруҳи раҳбари
Эльке Людвиг, фан доктори, Австрия
«Зоннблик» расадхонаси раҳбари; Булутли муҳитни қиёсий ўрганиш бўйича Европа маркази (ECCINT) раҳбари; Экологик ва иқлим тадқиқотлари соҳасидаги эксперт
Проф. Поль Д'Абзак, фан доктори, Боливия
Сув тизимлари кимёгари, микробиолог, Боливия католик университети; Аниқ фанлар ва муҳандислик соҳасидаги тадқиқотлар маркази (CICEI) координатори; Сув ресурсларини интеграциялашган ҳолда бошқариш бўйича лойиҳаларнинг етакчи илмий ходими; Сув хоссалари, ифлосланиш динамикаси ва экологик таъсирлар бўйича мутахассис
Лилиана Касерес Санчес, Боливия
Биолог, ихтисослашуви: экотоксикология ва экологик саломатлик, Хасселт университети; Зоология кафедраси аспиранти (биохилма-хиллик ва токсикология); Тадқиқот соҳаси: микро- ва нанопластик, регенерация жараёнлари, шунингдек ифлосланишларнинг инсон саломатлиги ва атроф-муҳитга таъсири
Проф. Давид Баракки, фан доктори, Италия
Зоология ва этология профессори, Флоренция университети; Когнитив ва хулқ-атвор экологияси лабораторияси (BeeLab) раҳбари; Микропластикнинг асаларилар саломатлиги, когнитив қобилиятлари ва ижтимоий хулқ-атворига таъсирини экспериментал ўрганиш соҳасидаги етакчи тадқиқотчи
Фильм бошловчиси
Джон Ан, фан доктори, АҚШ
Фан доктори, бизнес бошқаруви магистри (MBA) даражаси
«АЛЛАТРА» глобал тадқиқот маркази, Илмий-маслаҳат ва тадқиқот кенгаши
Бизнес бошқаруви магистри (MBA) даражаси, INSEAD бизнес мактаби, Франция, 2017 йил
PhD in Chemical Engineering, TU München, Germany, 2013
Кимё муҳандислиги соҳасидаги магистр даражаси, Берклидаги Калифорния университети, АҚШ, 2008 йил
Кимё муҳандислиги соҳасидаги бакалавр даражаси, Пенсильвания давлат университети, АҚШ, 2006 йил
Джон Ан, PhD, MBA — илғор илмий ишланмаларни тижоратлаштириш соҳасидаги таниқли мутахассис. Кимё, биология, муҳандислик ҳамда венчур бизнеси йўналишларидаги кўп йиллик фанлараро тажрибасига таянган ҳолда, доктор Ан энг сўнгги илмий кашфиётларни долзарб глобал муаммоларни ҳал этувчи кенг қамровли ва барқарор технологияларга айлантиришга кўмаклашади.
Биз нанопластикни англаш ва ўрганишда ҳал қилувчи бурилиш палласидамиз. Гарчи бу муаммога ҳали ҳам етарлича эътибор берилмаётган бўлса-да, экология ва соғлиқни сақлаш соҳасида давримизнинг энг йирик инқирози бўсағасида турганимизни кўрсатувчи илмий далиллар тобора кўпайиб бормоқда. Ушбу фильм орқали мен нанопластик етказаётган зарарнинг асл кўламига жамоатчилик диққатини қаратиш, етакчи олимларнинг меҳнатини эътироф этиш, конструктив глобал мулоқотга ҳисса қўшиш ҳамда келажак авлодларни асраб қолиш йўлидаги умумий саъй-ҳаракатларга туртки беришни мақсад қилганман
Джон Ан, фан доктори
Нанопластик нима?
Нанопластик — бу ўлчами 1 микрометрдан кичик, яъни одам сочи толасидан тахминан 1 000 баробар ингичка бўлган пластик заррачаларидир. Мазкур нанозаррачалар йирикроқ пластикнинг парчаланиши натижасида ёки ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўлади.
Нанопластик биологик тўсиқларни, жумладан, гематоэнцефалик ва плацентар тўсиқ каби мураккаб ҳимоя тизимларини ҳам енгиб ўтишга қодир.
У қадоқланган сувда, денгиз маҳсулотларида, тузда ва ҳатто биз нафас олаётган ҳавода ҳам аниқланган.
Фильмда ёритилган асосий мавзулар
Тобора кўпроқ тадқиқотлар нанопластикнинг организм ҳужайра ва тўқималарига кўрсатадиган таъсирини ўрганишга қаратилмоқда. Олимлар унинг ҳужайра жараёнлари бузилиши, жумладан, митохондрия функциясининг ўзгариши, яллиғланиш реакциялари, оксидловчи стресс ҳамда генетик материалнинг шикастланиши билан эҳтимолий боғлиқлигини таҳлил қилмоқдалар. Мазкур механизмлар бир қатор сурункали касалликлар ривожланишига олиб келиши мумкин бўлган потенциал омиллар сифатида қаралмоқда. Фильм муаллифлари бундай таъсирнинг аҳоли саломатлиги ва соғлиқни сақлаш тизимлари учун эҳтимолий оқибатларини янада чуқурроқ ўрганиш зарурлигига эътибор қаратадилар.
Микро- ва нанопластик мунтазам равишда ҳар ерга: тупроқ, сув, ҳаво ва тирик организмларга сингиб бориб, аллақачон озиқ-овқат занжирининг бир қисмига айланиб улгурди. Ўртача ҳисобда бир инсон таом ва ичимликлар орқали йилига қарийб 250 грамм пластик истеъмол қилади, бор-йўғи икки соатлик сайр давомида эса нафас йўллари орқали 106 000 тагача пластик заррачасини ютиб юбориши мумкин.
Нанопластик ичак, гематоэнцефалик ва гематоплацентар каби мураккаб биологик тўсиқларни енгиб ўтиб, бош мия, юрак, қон томирлари, жигар, мояклар ва тухумдонларда тўпланиши мумкин. Ҳужайра ичига кириб олган заррачалар ион каналлари фаолиятини бузади, оксидловчи стресс ва митохондриал дисфункцияни қўзғатиб, сурункали яллиғланишни келтириб чиқариши мумкин. Бу эса репродуктив саломатлик билан бирга, асаб ва юрак-қон томир тизимлари учун жиддий тизимли хавф туғдиради.
Нанопластик ўз юзасида электростатик зарядни тўплаб, узоқ вақт сақлаб туради. Бу эса ҳужайралараро электр сигналларини издан чиқариши, уларнинг мембрана потенциалини ўзгартириши ҳамда ион каналлари фаолияти ва митохондрияларда электронлар ташилиши жараёнига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Бундай аралашув юрак ритмининг бузилиши, моддалар алмашинувининг издан чиқиши ва когнитив функциялар пасайишига олиб келиш эҳтимолига эга
Электростатик зарядланган нанопластик асаб импульсларининг ўтишини издан чиқариши мумкин. Бу эса юрак ритми, мушаклар қисқариши, иммун реакциялар ва моддалар алмашинувида жиддий бузилишларга олиб келиши мумкин. Бундай бузилишлар аритмия, нафас етишмовчилиги, когнитив қобилиятнинг пасайиши ва нейродегенератив жараёнларнинг тезлашишига сабаб бўлиши мумкин.
Микро- ва нанопластикнинг репродуктив саломатликка эҳтимолий таъсирини ўрганишга қаратилган илмий тадқиқотлар сони тобора ортиб бормоқда. Олимлар ушбу заррачаларнинг репродуктив аъзоларда тўпланиши, жинсий ҳужайралар фаолиятига таъсири ҳамда плацентар тўсиқдан ўтиш қобилиятини чуқур таҳлил қилмоқдалар. Мазкур механизмлар ҳомила ривожланишидаги нуқсонлар ҳамда ҳомиладорлик патологияларига олиб келувчи эҳтимолий хавф омиллари сифатида кўриб чиқилмоқда.
Нанопластикнинг марказий асаб тизимига эҳтимолий таъсирини ўрганишга бағишланган тадқиқотлар сони тобора ортиб бормоқда. Олимлар унинг нейронлар фаолияти, нейромедиатор тизимлари, митохондриялар ва бош миядаги яллиғланиш жараёнларига кўрсатадиган потенциал таъсирини таҳлил қилмоқдалар. Ушбу механизмлар депрессия, хавотирли бузилишлар, диққат етишмаслиги ва гиперфаоллик синдроми (ДЕГС), Альцгеймер ва Паркинсон касалликлари, шунингдек, эпилепсия каби қатор неврологик ва психоневрологик касалликлар хавфини оширувчи эҳтимолий омиллар сифатида кўриб чиқилмоқда.
Нанопластик ҳайвонларнинг (қушларнинг) навигациясини, балиқларнинг электрорецепциясини ва чанглатувчи ҳашаротларнинг (асалариларнинг) коммуникациясини бузиши, шунингдек, ўсимликларнинг илдиз тизимига зарар етказиб, озуқа моддаларининг ўзлаштирилишига тўсқинлик қилиши мумкин. Бу эса экотизимларнинг деградациясига ва популяцияларнинг қисқаришига олиб келиши мумкин.
Микро- ва нанопластикнинг сайёрамиз иқлим тизимидаги эҳтимолий ролини ўрганишга бағишланган изланишлар сони тобора ортиб бормоқда. Олимлар ушбу заррачаларнинг булутлар шаклланиши, атмосфера ёғинлари ҳамда океан ва атмосфера ўртасидаги иссиқлик алмашинувига кўрсатиши мумкин бўлган эҳтимолий таъсирни таҳлил қилмоқдалар. Бир қатор тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, ушбу жараёнлар иқлим шароитларининг ўзгаришига ва айрим экстремал об-ҳаво ҳодисаларининг кучайишига қўшимча ҳисса қўшиши мумкин.
Микро- ва нанопластикнинг тарқалиш кўлами ҳамда унинг эмбрионал ривожланишдан тортиб экотизимлар ҳолатигача бўлган турли жараёнларга кўрсатиши мумкин бўлган таъсири халқаро илмий ҳамкорликнинг аҳамиятини янада оширмоқда. Шубҳасиз, ушбу мураккаб фанлараро муаммони ҳал этиш учун бутун дунё бўйлаб тадқиқотчилар, тиббиёт ҳамжамияти, экологик ташкилотлар ва давлат муассасаларининг саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштириш зарур.
«АЛЛАТРА» глобал тадқиқот маркази ҳақида
«АЛЛАТРА» глобал тадқиқот маркази — пухта илмий таҳлил, хавф-хатарларни ҳар томонлама баҳолаш ҳамда аниқ далилларга асосланган тавсияларни ишлаб чиқиш орқали сайёра миқёсидаги асосий таҳдидларга ечим топиш устида иш олиб борувчи халқаро илмий-таҳлилий марказдир.
Марказ ўз фаолиятини АҚШ Солиқ кодексининг 501(c)(3) моддасига мувофиқ нотижорат ташкилот мақомига эга бўлган «Аллатра АҚШ» (Allatra USA) ташкилотининг ҳуқуқий ваколатлари доирасида фаолият юритади. У табиий офатлар динамикаси, иқлимий ва геофизик хавф-хатарлар, микро- ва нанопластикнинг атроф-муҳит ва инсон саломатлигига таъсири, шунингдек, глобал миқёсда инсон ҳуқуқлари ва маданиятлараро ҳамкорлик каби соҳаларда фанлараро тадқиқотлар олиб боради.
«АЛЛАТРА» ГТМ глобал миқёсда илмий асосланган қарорлар қабул қилинишига кўмаклашиш мақсадида илмий тадқиқотлар натижаларини стратегик ва амалий тавсиялар билан уйғунлаштиради.
Батафсил