Қандай қилиб оммавий ахборот воситаларида дезинформацияни кўра олиш мумкин? Разведка ўқитувчиси Эгон Чолакян жавоб беради

30 April 2024
Қандай қилиб оммавий ахборот воситаларида дезинформацияни кўра олиш мумкин? Разведка ўқитувчиси Эгон Чолакян жавоб беради

Кўз очиб юмгунча информация бутун дунёни айланиб чиқадиган рақамли асрда биз ва ниҳоят информация даврида яшаётганимизни тан олдик. Энди кейинги қадамни тан олиш вақти келди — биз ДЕЗинформация даврида яшаяпмиз ва биз бу билан нима қилиш кераклигини тушунишимиз керак.

Бугунги янгиликлар, мақолалар ва видеолар жуда тез яратилади ва бир зумда истеъмол қилинади.

Янги маълумотлар пайдо бўлиши билан, омма уни бир неча сония ичида ўзлаштиради.

Сўнгги тадқиқотларга кўра, бугунги кунда биз бир суткада, ХV аср бошидаги аждодларимиз бутун ҳаёти давомида оладиган информациядан кўп информация қабул қилар эканмиз.

Бу ерда баъзи нарсаларни ҳам инобатга олиш керак: кўпчилигимиз иш, уй ва оилавий мажбуриятлар билан банд бўлиб, эшитганларимизни ёки ўқиганларимизни тўғри эканлигини текшириб чиқишга вақт топа олмаймиз – бу ростми ёки ёлғонми, тўғрими ёки нотўғрими – биз одатда бу қарорни биз учун қабул қиладиган оммавий ахборот воситаларига таянамиз.

Оқибатда, бизнинг онгимизда кўпинча маълум мавзуларга, одамларга, ташкилотларга, воқеаларга ва фикрларга нисбатан хурофотлар пайдо бўлади, чунки бизнинг уларга бўлган муносабатимиз бизга маълум мақсад билан етказилган информация ёки сўнгги пайтларда тез-тез учраётган дезинформация таъсири остида шаклланган бўлади.

Ҳаммаси шивирлашдан, фактларни кўзга кўринмас тарзда ўзгартиришдан бошланади. Аммо тез орада бу шивирлаш ҳайқириққа айланиб, сайлов жараёнларига таъсир қилишга, ҳукуматларни ағдаришга ва жамиятни парчалашга қодир бўлган жуда катта кучга айланади.

Бу оддий душман эмас; бу биз кўрадиган янгиликларда ва телевизор экранларида устуворлик қилиб келаётган душман.

У бизнинг онгимизни эгаллаб олишга интилади ва кўпинча бизга ўйлаганимиздан кўра кўпроқ зарар етказади.

Дизинформацияни истеъмол қилиш сизга қандай зарар етказишини, бу зарардан қандай қилиб ўзингизни ҳимоя қилишни ва маълумотларнинг ҳаққонийлиги борасида қандай қилиб ҳақиқатни  ёлғондан ажратишни билиш жуда муҳим кўникмалар қаторига киради.

Бу мавзуларнинг барчаси, доктор Эгон Чолакян ўзининг ESSC платформасида нашр этган янги таҳлилий видео ҳисоботида ёритилади.

Разведка соҳасидаги ўқитувчи ва миллий хавфсизлик бўйича эксперт Эгон Чолакян  федерал лоббист, рўйхатдан ўтган хорижий вакил ва Америка Қўшма Штатларининг геофазовий разведка Фонди аъзоси сифатида катта тажрибага эга. Ўз иш фаолияти давомида доктор Чолакян тўртта АҚШ президенти билан ишлаган, президент Рейганга яқин бўлган (“Ошхона кабинети”) одамлар доирасига кирган, миллий хавфсизлик бўйича учта маслаҳатчи ва Марказий разведка бошқармаси директори билан ҳамкорлик қилган. Доктор Чолакян ва унинг жамоасига 30 йил давомида олиб борилган кенг кўламли тергов натижаларини овоза қилиш вазифаси юклатилди, шу жумладан замонавий Америка жамиятига таъсир этувчи дезинформация мавзусига оид натижаларни ҳам. 

Ўзининг узун ва батафсил мурожаатида у кўплаб мисоллар ёрдамида дезинформация қандай қилиб яратилишини, оммавий ахборот воситаларига кириб боришини ва бизнинг дунёқарашимизни ўзгартиришини тушунтириб беради. Доктор Чолакян дезинформация бизнинг онгимизда илдиз отиб, салбий таъсир кўрсатмаслиги учун биз хушёр бўлиб нима қилишимиз кераклиги ҳақида ҳам гапиради.

Келинг, Эгон Чолакяннинг тушунтиришларини кўриб чиқамиз ва иккита асосий саволга аниқлик киритамиз: дезинформацияни истеъмол қилиш сизга қандай зарар етказиши мумкин ва қандай қилиб мақолалардаги дезинфорцияни ва диффамацияни, яъни туҳматни аниқлаш мумкин.

Дезинформацияни истеъмол қилиш сизга қандай зарар етказиши мумкин

Биринчидан, Эгон Чолакян нима учун дезинформацияни истеъмол қилиш сиз учун зарарли эканлигини тушунтиради.

Ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни қабул қилиш ўзингизга, яқинларингизга ва ҳатто ватанингизга нисбатан шубҳа ва қайғу туйғусини юзага келишига сабаб бўлиши мумкин.

Бундан ташқари, у сизнинг онгингизда душман образларни ва қарашларни сингдириши мумкин.

Мисол учун, 2023 йил олиб борилган Bankrate тадқиқоти, чорак иқтисодий кўрсаткичлар юқори бўлишига ва меҳнат бозори яхши суръатлар билан ривожланаётганига  қарамай, сўровда қатнашган ҳар 10 нафар одамдан 6 таси АҚШ иқтисодиёти рецессия ҳолатида деб ҳисоблашини кўрсатди.

Financial Times тадқиқоти ҳам америкаликларнинг катта қисми асосий иқтисодий маълумотларни нотўғри талқин қилишини кўрсатди; мисол учун,  сўровда қатнашганларнинг  90% ўтган йил давомида харажатлар даромаддан кўра кўпроқ бўлганини таъкидлаган, гарчи бунинг акси бўлган бўлса ҳам.

Тадқиқот америкаликлар бошқа иқтисодий тенденциялар борасида, яъни реал иш ҳақи, бойлик тўплаш ва қашшоқлик даражаси ҳақида ҳам нотўғри маълумотларга эга эканини кўрсатди.

Нима учун бундай нотўғри тушунчалар пайдо бўлади? Эгон Чолакян бунинг сабаби иқтисодий янгиликларнинг оҳанги пасайишида деб тушунтиради, бу эса ўз навбатида янгиликларга ишончсизлик нарративлари кириб бораётганидан далолат беради.

“Америка таназзулга юз тутяпди”, “иқтисодий вазият ёмонлашяпди” ва шунга ўхшаш гапларга америкаликларни ишонтираётган дезинформация тобора кўпроқ пайдо бўляпди.

Натижада, одамлар ҳақиқатдан ҳам ҳамма нарса тобора ёмонлашиб бораётганига ишонишни бошлаяпди. Бу қандай оқибатларга олиб келади? Доимо Америка Қўшма Штатларининг тимсоли бўлган қадриятларнинг ва асосий фазилатларнинг  йўқолишида. Эгон Чолакян дезинформациянинг аянчли оқибатларига алоҳида урғу бериб:

"Биз ватанпарварликнинг ҳалокатли тарзда йўқолиб бораётганига дуч келяпмиз. Ўз мамлакатимиз учун ғурур туйғуси, айниқса, ёшлар орасида тарихий энг паст даражага тушди. Америкаликларнинг катта фоизи келажакка бўлган ишончини йўқотяпди, оила қуришдан бош тортяпди, фарзанд кўришни истамаяпди, маънавий ва ахлоқий қадриятларнинг таназзулини бошдан кечириб, жамиятимиз ҳаётида иштирок этишга интилмаяпди”.

Қачонки миллат тушкунликка тушса, унда оилавий ва ижтимоий масъулиятни бажаришга, жамият равнақига ўз ҳиссасини қўшишга ёки янги корхоналарни очишга бўлган интилиши сусаяди.

Депрессия, жиноятчилик ва гиёҳванд моддаларини суистеъмол қилиш даражаси ортиб боряпди.

Дезинформация энг аввало бизнинг фикрлашимизга ва охир оқибат бизнинг ҳаракатларимизга таъсир қилади.

Энди сиз дезинформация қандай қилиб шахснинг ёки бутун халқнинг таназзулига олиб келиши мумкинлигини тушунасиз.

Қандай қилиб мақолалардаги туҳматни ва дезинформацияни кўриш мумкин

Шундай қилиб, дезинформацияни кўра олиш учун керак бўладиган тушунчалар билан қуролланишингиз учун, уни қандай қилиб идентификация қилишни аниқлаб олиш вақти келди. Тушуниб олишингиз осон бўлиши учун, Эгон Чолакян ёрқин мисол келтиради.

У АЛЛАТРА Халқаро ижтимоий ҳаракатига қарши қасддан уюштирилган дезинформация кампаниясини кўриб чиқади. Бу иқлим ўзгаришига қарши кураш билан шуғулланадиган кўнгилли ташкилот бўлиб, унинг штаб квартираси Америка Қўшма Штатларида. 

АЛЛАТРА - бу 180 дан зиёд мамлакатларда фаолият юритувчи кўнгиллиларнинг глобал тармоғи.

Унинг ташаббусларини синчковлик билан таҳлил қилиш, у сиёсий ва диний чегаралардан ташқарида, иқлим инқирозини биргаликда ҳал қилиш ва демократик тамойилларни илгари суриш учун тадқиқотчиларни ва ташаббускорларни бирлаштиришга интилиб фаолият юритишини кўрсатади.

Доктор Чолакян бундан 10 йил аввал Россиянинг антикульт ташкилотлари томонидан АЛЛАТРА ҳаракатига қарши қаратилган мақсадли туҳмат кампанияси бошлангани ҳақида маълумот беради. Антикульт ташкилотлари алоҳида шахсларни ва жамоаларни террористик усуллар билан таъқиб қилиши учун кўпинча танқид қилинади.

Ташкилотнинг штаб-квартираси Қўшма Штатларда бўлса, унда нима учун таъқиблар Россияда бошланди деган савол туғилиши мумкин.  Бу саволга аниқ жавоб бор.

Бунинг асл сабаблари  оддий туҳмат кампаниясидан анча кенгроқ бўлиб, улар Американинг миллий хавфсизлик муаммолари билан боғлиқ ва Эгон Чолакян ўз мурожаатида бу ҳақида батафсил маълумот беради.

У диффамациянинг, яъни туҳматнинг конкрет тактикаси ва стратегиясини тушунтириб беради. Бу сиз билишингиз зарур бўлган билимлар, чунки бугунги кунда тобора кўпроқ жамоат арбоблари, сиёсатчилар ва партиялар ўз рақибларининг обрўсига путур етказиш учун уларга қарши дезинформациядан ва диффамациядан фойдаланишяпди.

Оммавий ахборот воситаларининг манипулятив усуллари сизнинг танқидий фикрашингизни четлаб ўтишга қаратилган; шу тариқа сиз ёлғон маълумотларнинг ва дезинформациянинг қурбонига айланасиз.

Сиз маълум бир шахс ёки ташкилот ҳақида туҳматловчи мақолани ўқиётганингизни билиб бунга йўл қўймаслик учун сизга бешта оддий маслаҳат:

Туҳматловчи мақоланинг асосий характеристикалари

Ёлғон баёнотлар ва даъволар: Мақолада контекстдан юлиб олинган нотўғри баёнотлар, кўплаб камситувчи ёрлиқлар ва ҳақоратловчи сўзлар бўлади. Мисол учун, АЛЛАТРА ҳолатида, унинг фаолиятига ҳеч қандай алоқаси бўлмаган "секта", "культ" ва шунга ўхшаш сўзлар бўлган. 

Нозик мавзулар кўтарилади. Муаллиф жамоатчиликка тушунарли мавзуларга мурожаат қилади ва атайин ташкилот ёки шахс имиджини бошқа шахснинг ёки ташкилотнинг ҳаммага маълум салбий образига  боғлайди.

Инсинуациялар, яъни фитналар: мақолада шахснинг ёки ташкилотнинг ФАҚАТ салбий характеристикалари келтирилади.

Келтирилаётган маълумотлар ҳақиқат эканини тасдиқловчи  далиллар бўлмайди: қораловчи баёнотлар асосланиб берилмайди.

Текширилмаган айбловлар: мақолада асоссиз даъволар ёки айбловлар бўлиб, у кўзга яққол ташланадиган ҳақоратли тонда ёзилади.

Қайси куч Американинг оммавий ахборот воситаларига дезинформацияни киритяпди?

Бундай туҳматловчи мақолалар инсоннинг яхши номга, обрўга ва  қадр-қимматга бўлган ҳуқуқини поймол қилади, нашр муаллифининг мақсади эса туҳмат қилинаётган шахс ёки ташкилотга зарар етказиш.

Аммо энг ҳайратланарлиси Эгон Чолакян нима учун бундай дезинформация қўлланишини очиб беришида.

У нафақат бировнинг обрў-эътиборини пой-мол қилиш, балки одамлар орасида бир-бирига ва алоҳида шахсларга нисбатан нафрат уйғотиш учун ҳам қўлланилар экан.

Бундан ташқари, доктор Чолакян томонидан олиб борилган тергов, Американи ичидан йўқ қилишдан манфаатдор бўлган маълум бир куч борлигини кўрсатди.

Америкадаги оммавий ахборот воситаларида дезинформациянинг кўпайиши ортида ҳам айнан мана шу куч турибди. Бу қандай куч ва нима учун у ҳақида бўлиш муҳим?

Эгон Чолакян томонидан тақдим этилган “Гроссмейстерлар реванши. Яширин ўйинчилар фош бўлди” номли видеорепортажида, бизнинг онгимизга таъсир қилувчи мана шу кўринмас кучларнинг асл моҳияти очиб берилади.

Мустақил фикрлашга, ўз ҳаётини назорат қилишга, ўз оиласи ва мамлакати келажагини ҳимоя қилишга интилаётган ҳар бир одам бу фильмни кўриши шарт. Бу фильм биз истеъмол қиладиган маълумотга ва унинг бизга кўрсатадиган таъсирига онгли ва эҳтиёткор муносабатда бўлишга чақириқ.


Washington City Paper чоп этди

Матбуот масалалари бўйича биз билан қуйидаги почта орқали боғланинг: [email protected]