Океан ўлимининг антропоген омили | Илмий-оммабоп фильм

1 sentabr 2025

Сайёрамиз учун энг катта таҳдидлар бизнинг эътиборимиздан четда қолаётгани ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? «Океан ўлимининг антропоген омили» номли фильм — бу иқлимни ва Ернинг экотизимини билдирмасдан ўзгартираётган яширин жараёнларни ёритиб берадиган илмий тадқиқот.

Фильмдан сиз қуйидагиларни билиб оласиз: 

💡 Ақл бовар қилмайдиган кашфиёт. Қандай қилиб капитан Чарльз Мур «Тинч океанидаги улкан ахлат қитъасини» кашф этган ва бу кашфиёт сайёра учун қандай аҳамиятга эга?  

💡 Океан бугун: кўзга кўринмас инқироз. Жаҳон океанининг ҳақиқий ҳолати қандай ва иқлим тизимида у қандай роль ўйнайди? 

💡 Пластик микроскоп остида. Қай тарзда микропластик ва нанопластик сувнинг ўзига хос хусусиятларини ўзгартиради ва бу Жаҳон океани ҳолатига қандай таъсир кўрсатади? 

💡 Нима учун океанлар тезроқ исиябди? Қандай яширин омиллар океан сувларининг исишини тезлаштиряпди ва инсоният учун бу қандай хавф туғдиряпди? 

💡 Қутқарув технологиялари: афсонами ёки ҳақиқатми? Қандай инновацион ечимлар океан тизимларининг табиий мувозанатини тиклашга қодир?

💡 Сайёранинг келажаги. Барқарор иқлим келажаги учун курашда инсоният қандай муаммоларга дуч келади? 

Ушбу фильмни яратишга Папа Франциск томонидан «АЛЛАТРА» иштирокчиларига берилган ҳаворийлик фотиҳаси илҳомлантирди.

Ушбу фильм — оддий ҳужжатли ҳикоя эмас. Бу глобал иқлим таҳдиди олдида фавқулодда чоралар кўриш зарурлигини ёритиб берадиган илмий асосланган чақириқ.