Кириш Бугунги кунда инсоният дуч келаётган поликризис «АЛЛАТРА» нима: унинг моҳияти ва ноёблиги Илмий тасниф: феноменнинг икки ўлчови Интеграция кучи Ҳаракатнинг ташкилий модели ва мақсадлари Ҳаракатнинг асоси — илмий билим Фанлараро ёндашув ва «АЛЛАТРА»нинг иқлим модели «АЛЛАТРА» кўнгиллиларининг мотивацияси Билимдан ҳаракатга — кўприклар қуриш 1. Ахборот соҳаси: рақамли майдонда фуқаролик журналистикаси ва маърифий фаолият 2. Ижтимоий-маърифий соҳа: маҳаллий ташаббус ва жамоаларни шакллантириш 3. Институционал соҳа: Фуқаролик дипломатия ва халқаро ҳамкорлик 4. Тадқиқот соҳаси: Фанлараро ёндашув ва хавф-хатарлар таҳлили Ҳуқуқни ҳимоя қилиш фаолияти ва тарқоқликни бартараф этиш бўйича саъй-ҳаракатлар Ҳаракатни таъқиб қилиш сабаблари ва уни обрўсизлантириш  кампанияси «АЛЛАТРА» ҳаракатининг глобал ва индивидуал даражадаги стратегик аҳамияти Якуний мурожаат ҳамда ҳамкорлик, мулоқот ва ҳимояга чақириқ

«АЛЛАТРА» Халқаро ҳаракатининг фаолияти бўйича таҳлилий обзор

Шайх Доктор Рафа Халаби, Исроилнинг Кармель тоғидаги друзлар жамоаси

Шайх Доктор Рафа Халаби, Исроилнинг Кармель тоғидаги друзлар жамоаси

Инсон ҳуқуқлари ва жамоат эркинликларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро ташкилотнинг Қуддусдаги бўлими раҳбари ҳамда Ислом оламининг таниқли капитан-кавалерлари ташкилоти президенти


Кириш

Муҳтарам ҳамкасблар, хонимлар ва жаноблар, азиз дўстлар! Бугун мен сизга жуда муҳим баёнот билан мурожаат қилмоқчиман, чунки менинг чуқур ишончимга кўра бу баёнот айнан ҳозир овоза қилиниши шарт. Мен сиз билан нафақат муҳим аҳамиятга эга, балки келгуси тақдиримизни белгилаб берадиган феномен ҳақида ўз кузатувларим ва хулосаларим билан ўртоқлашмоқчиман. Ушбу мулоҳазалар замонимиз олдида турган энг улкан муаммолардан бири ва фуқаролик даражасида инсоният унга жавоб бера бошлагани ҳақида.

Худонинг иродаси билан ҳаётини кўприклар қуриш каби битта мақсадга бағишлаган инсон сифатида, мен бир неча ўн йиллик гуманитар ва дипломатик фаолиятим мобайнида энг мустаҳкам деворлар ҳам самимий мулоқотнинг кучига бардош бера олмаганига, энг чуқур жарликлар эса турли жамоа вакиллари биргаликда ечим излашни бошлаганида енгиб ўтилганини кўриш шарафига муяссар бўлганман.

Мен ўз фаолиятим давомида халқаро муносабатлар тизимида юз берган турли инқирозларга, ўзгаришларга ва беқарорлик даврларига гувоҳ бўлганман. Бироқ бор масъулият билан шундай дейишим мумкин: бугун бизнинг олдимизда турган муаммолар ўзининг чуқурлиги, кўлами ва тизимли табиати жиҳатидан замонавий тарихда ҳеч қандай аналогларга эга эмас. Биз трансформациялар даврида яшаяпмиз, уларнинг кўлами ва ўзаро боғлиқлиги инсониятнинг олдига илгари ҳеч қачон қўйилмаган даражадаги мураккаб ва масъулиятли вазифаларни қўймоқда.

Бугунги кунда инсоният дуч келаётган поликризис

Биз кўз ўнгимизда каскадли тизимли поликризис шаклланаётганига гувоҳ бўляпмиз: иқлим, геодинамика, экология ва ижтимоий соҳалардаги инқирозлар ўзаро таъсирга кириб, бир-бирини кучайтиряпди ва инсоният учун жиддий экзистенциал таҳдидни юзага келтиряпди. Шу боис, келинг, ушбу глобал инқирозни шакллантираётган тўртта асосий муаммони белгилаб оламиз.

Биринчи муаммо. Иқлим беқарорлиги. Биз буни ўз кўзимиз билан кўряпмиз: рекорд даражадаги ҳароратлар, ҳалокатли қурғоқчиликлар, тўсатдан юзага келаётган кенг кўламли тошқинлар, ақл бовар қилмайдиган кучга эга экстремал ёнғинлар, содир бўлаётган ҳудудларга хос бўлмаган аномал об-ҳаво ҳодисалари. Ушбу ҳалокатли воқеалар тобора зўрайиб, янада вайронали ва олдиндан айтиб бўлмайдиган тус оляпди. Улар тарихий меъёрлардан ва ҳатто мавжуд прогнозлаш моделларидан ҳам четга чиқиб кетяпди.

Иккинчи муаммо. Геодинамик фаоллик. Сейсмик ва вулқон ҳодисалари сони ортиб боряпди. Бу жараёнлар алоҳида ҳолатлар эмас — улар иқлим ўзгаришлари билан узвий боғлиқ бўлиб, инсон ҳаёти ва инфратузилма учун янги, кутилмаган таҳдидларни келтириб чиқаряпди.

Биз  зилзилаларнинг кучи ва частотаси тобора ортиб бораётганига гувоҳ бўляпмиз. Яқинда Камчатка соҳиллари яқинида содир бўлган 8,8 магнитудали зилзила, Худога шукур, аҳоли кам яшайдиган ҳудудда содир бўлди ва  ҳалокатли оқибатларга олиб келмади. Бироқ агар бундай ҳодиса Япония каби сейсмик жиҳатдан фаол ва аҳоли зич яшайдиган ҳудудда рўй берганида, унинг оқибатлари 2011 йилги фожиа билан тенглашиши ёки ундан ҳам ўзиб кетиши мумкин эди. Олимларнинг маълумотларига кўра, мазкур зилзила зўрайиб бораётган жараённинг фақат бошланиши эканини ҳисобга оладиган бўлсак, шунга ўхшаш ёки  ундан ҳам кучли ҳодисаларнинг такрорланиши эҳтимолдан холи эмас.

Учинчи муаммо. Экологик деградация.

Ифлосланиш, шу жумладан кўзга кўринмас, аммо кенг тарқалган нанопластик билан ифлосланиш, экотизимларни ич-ичидан вайрон қиляпди. Бу сайёрамизнинг ва унда яшайдиган барча жонзотларнинг, шу жумладан одамларнинг саломатлигига секин, аммо тинимсиз тарзда таъсир қилаётган заҳар.

Тўртинчи муаммо. Ижтимоий ҳимоясизлик. Дастлабки учта инқироз оқибатида одамларнинг азоб-уқубатлари ва келажак олдидаги қўрқувлари ортяпди, можаролар кўпайиб, ўзаро ишонч емирилиб боряпди.  Ҳатто иқтисодий жиҳатдан энг ривожланган мамлакатларда ҳам аҳоли ва инфратузилма тошқинлар, қуюнлар, экстремал жазирама, қурғоқчилик ва ўрмон ёнғинлари каби ортиб бораётган катаклизмлар олдида ҳимоясиз қоляпди.  Ҳимоясиз ҳамжамиятлар бундай синовларни янада оғирроқ бошдан кечираётгани ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Табиий офатлардан жабр кўрганлар сони йилдан-йилга шиддат билан ортиб боряпди. Лекин қуруқ статистика ортида увол бўлган ҳаётлар, синган тақдирлар ва сўнган умидлар турибди.

Мазкур  поликризис — бу фақат муаммолар йиғиндиси эмас. Бу  барча элементлари бир-бирини кучайтириб, каскадли эффект яратадиган тизим. Инсоният сифатида бу ерда биз,  ўз жавобимиздаги фундаментал тизимли бузилиш билан тўқнашяпмиз. Мен бу ерда учта асосий муаммони кўряпман.

Биринчи муаммо бу тезлик муаммоси. Халқаро ҳамкорлик ва қарор қабул қилишнинг анъанавий механизмлари тобора зўрайиб бораётган таҳдидлар суръати ортидан  улгурмаяпди. БМТ ва давлатлар томонидан олиб борилаётган барча саъй-ҳаракатларга қарамай, келишувлар ва чора-тадбирлар сезиларли ўзгаришларга олиб келмаяпди — салбий тенденциялар тобора кучайиб боряпди.

Иккинчи муаммо билимларни парчалаш муаммоси. Инсониятнинг асосий идрок этиш воситаси бўлган илм-фан тарқоқ бўлиб, «қудуқлар» кўринишидаги тор ихтисослашган соҳаларга бўлиниб кетган. Геофизик, иқлимшунос, вулқоншунос, эколог, социолог алоҳида ишлайди. Натижада парадигмавий кўрлик деб аталадиган ҳолат юзага келяпди ва турли соҳа вакиллари ўз касбий соҳаларидан ташқарига назар ташламай қўйишяпди. Ҳар бир инсон фақат ўзидаги пазл бўлагини кўради ва ўзаро боғлиқликнинг яхлит тасаввурини тўплай олмайди. Биз асосий «икс факторларни» эътибордан четда қолдиряпмиз — бугунги кунда ҳал қилувчи роль ўйнаётган ва мавжудлиги ҳақида аллақачон илғор экспертлар  огоҳлантираётган номаълум таъсирларни.

Учинчи муаммо «Фан — Жамият — Ҳокимият» ўртасидаги узилиш. Мураккаб илмий маълумотлар жамиятга тушунарли шаклда  етказилмаяпди. Одамлар уйларини сув босаётганини, қурғоқчиликдан ҳосиллар нобуд бўлаётганини, бутун минтақалар  ёниб кулга айланаётганини, инфратузилмалар вайрон бўлаётганини, фавқулодда ҳолатларга жавоб бериш тизимлари ишламай қолаётганини, жазирама ҳаёт учун хавфли даражага кўтарилаётганини, инқирозлар эса ҳеч қандай ечимсиз тобора зўрайиб бораётганини ўз кўзлари билан кўришяпди. Масъул тузилмалар тобора ортиб бораётган босимни ҳис қилгани билан, лекин  яхлит тушунчага ва тезкор мослашув механизмларига эга бўлмагани сабабли кўпинча кечикиб  ёки тарқоқ ҳолда ҳаракат қилишяпди.

Парадигмавий кўрлик, тарқоқлик ва институтларнинг суст мослашувчанлиги билан таснифланган ушбу тизимли бузилиш натижасида ўз вақтида ва самарали ечимлар ишлаб чиқиш деярли имконсиз бўлиб қоляпди.

Натижада, жаҳон ҳамжамиятида содир бўлаётган жараёнларга қандайдир юзаки чоралар ёки қисқа муддатли реакциялардан кўра, бутун сайёрамизда хавфсиз ва прогноз қилинадиган келажакни таъминлашга қодир бўлган яхлит ва кенг қамровли жавобга бўлган эҳтиёж тобора яққол шаклланиб боряпди. Одамлар шиорларни эмас, балки давом этаётган инқирозларнинг чуқур таҳлилини ва энг муҳими, самарали ва ҳаётга тадбиқ этиладиган ечимларни кутишяпди. Одамлар вайронагарчиликларни ва азоб-уқубатларни кўриб: «Қани ечимлар? Бизнинг умумий муаммоларимизни ким ҳал қилади?» деган табиий савол беришяпди.

Айнан мана шундай ҳаётий ва долзарб эҳтиёж — воқеликни яхлит англаш, оператив тез ҳаракат қилиш ва чин ҳамкорликка интилиш — бугун мен сўз юритмоқчи бўлган ўзига хос, ноёб ҳодисани юзага келтирди.

Айнан мана шундай тарихий даврларда, мавжуд институционал тизимлар етарли тезлик ва самара билан зарур жавобни бера олмаганида, жамиятнинг ўзи, унинг фуқаролик онги бу жавобни шакллантира бошлайди. Бу омон қолишга қаратилган табиий конструктив импульс. Биз ҳозир бутун дунё бўйлаб келажак авлодлар олдидаги чуқур масъулият ҳиссига асосланган ўз-ўзини ташкил этиш қобилияти уйғонаётганига гувоҳ бўляпмиз.

«АЛЛАТРА» халқаро ижтимоий ҳаракати — ушбу жараённинг энг ёрқин ва изчил ифодаси бўлиб, у глобал фуқаролик жамияти замонавий чақириқларга  мос ташаббусларни илгари сура олишини яққол намоён этаётган тирик ва жуда тез катталашиб бораётган исботи. Бу оддий ташкилот эмас. «АЛЛАТРА» бугунги кунда бутун инсоният у ёки бу шаклда азият чекаётган ва мен юқорида айтиб ўтган тизимли муаммоларга жавоб тариқасида юзага келган:

  • Билимнинг парчаланиш муаммосига: «АЛЛАТРА» маълумотларни интеграция қилишга асосланган илмий тадқиқотларни амалга ошириш, ҳамда глобал таҳдидлар ва уларни бартараф этиш йўллари ҳақида тўлиқ тушунча ҳосил қилиш мақсадида турли фан соҳалари олимларини ва мутахассисларини (геологлар, иқлимшунослар, экологлар, физиклар, кимёгарлар, шифокорлар ва бошқалар) бирлаштиради.
  • «Фан — жамият» ўртасидаги  узилиш муаммосига: Бутун дунё бўйлаб кўплаб «АЛЛАТРА» кўнгиллилари мураккаб илмий маълумотларни маърузалар, форумлар, ахборот платформалари орқали одамларга тушунарли шаклда етказадилар.
  • «Жамият — Ҳокимият» ўртасидаги  узилиш муаммосига: Ҳаракат халқаро ташкилотлар, шу жумладан, БМТ, маданий ва диний марказлар, турли давлат ҳукуматлари билан фаол ҳамкорлик қилиб, глобал кун тартибига ўз тадқиқотларини ва тавсияларини киритадилар.
  • Тезлик ва координациянинг етишмаслиги муаммосига: «АЛЛАТРА» маданиятлараро ва динлараро кўприклар қуриб, умумий таҳдидга қарши колектив ирода ва мувофиқлаштирилган ҳаракатлар учун асос яратади.

«АЛЛАТРА» — бу поликризис даврида инсониятнинг стратегик активи. Бу «Қандай қилиб умумий келажагимизни сақлаб қолиш мумкин?» деган саволга жамиятнинг яхлит ва амалий жавоби.

Шунинг учун бугун мен ушбу феноменнинг асл моҳияти ва беқиёс аҳамиятини кенг аудиторияга етказишни ўзимнинг устувор вазифам деб биламан. Шу ўринда нафақат «АЛЛАТРА» фаолиятининг моҳиятини, балки бугунги кунда унинг роли шунчалар долзарб аҳамиятга эга бўлишига сабаб бўлаётган омилларни ҳам тўлиқ англаб етиш жуда муҳим.

Мен сизни ҳозир ушбу ҳаракатга гуманист ва таҳлилчи нигоҳи билан қараб, бизнинг умумий экзистенциал муаммоимизга умумжаҳон фуқаролик ҳамжамиятининг самимий ва кучли жавобини кўришга таклиф қиламан. Бу уйғониб бораётган умумжаҳон виждоннинг ифодаси бўлиб, у келажак учун хавотир билдириб, ҳаракат қилишга тайёр эканини кўрсатяпди. Маъсулият юклатилган одам сифатида, бизнинг вазифамиз бу чақириқни инкор этиш эмас, балки келажак авлодларга яшаш ва тараққий топишга лойиқ дунёни қолдиришимиз учун уни эшитишимиз, англашимиз ва қўллаб-қувватлашимиз керак.

«АЛЛАТРА» нима: унинг моҳияти ва ноёблиги

Бутун умрим давомида мен мулоқот ва ўзаро тушунишни ривожлантиришга ёрдам берадиган ташаббусларни қўллаб-қувватлашга интилиб келганман. Шунинг учун, айнан шу мақсадни мисли кўрилмаган глобал даражада амалга ошираётган «АЛЛАТРА» халқаро ижтимоий ҳаракатини  учратганимда, мен таҳлилчи ва гуманист сифатида уни  ўрганишга холисона ёндашдим. Мен аниқлаган нарсалар мени чуқур оптимизм билан тўлдирди.

Мен тирик, нафас олаётган ва ўз-ўзини ташкил этаётган жонли организмни — 180 дан зиёд мамлакатлардан кўнгиллиларни бирлаштирган глобал ҳамжамиятни кўрдим. Уларни нафақат умумий қадриятлар, балки энг муҳими инсоният бугун дуч келаётган таҳдидларнинг асл кўламини ва келажак учун умумий, жамоавий масъулиятимизни чуқур англаш руҳи бирлаштиради.

«АЛЛАТРА» — бу тенглик ва горизонтал ҳамкорлик тамойилларига асосланган очиқ, динамик платформа. Унинг асосий мақсади — иқлим, геодинамика ва экология соҳаларидаги муаммоларни аниқ, холис ва ўз вақтида диагностика қилиш ҳамда уларни ҳал қилиш бўйича изланишларни мутлақо янги сифат даражасига олиб чиқишдан иборат.

«АЛЛАТРА» ёндашувининг марказида — тасдиқланган илмий маълумотлар, фундаментал инсоний қадриятлар ва ҳар бир инсоннинг фикри қадрланадиган ва ҳеч ким ҳақиқат монополиясига даъво қилмайдиган очиқ халқаро мулоқот ётади. Ҳаракат иштирокчилари қўрқмасдан савол кўтаришяпди: иқлим, геодинамика, экология ва ижтимоий соҳаларни қамраб олган шунчалар мураккаб чақириқлар шароитида биз излаётган ечим тўғри бўлиши учун «диагноз» қўйиш масаласига жиддийроқ ёндашиш керак. Айнан турли хил фаразлар ва пухта ўйланган муҳокамаларда сайёрамиз тақдирини ўзгартириш имконияти яширинган. Ҳаракатнинг кенг кўламли фаолияти айнан шундан келиб чиқади — кўп қиррали инқирозларнинг табиатини аниқлашдан тортиб, биргаликда ечимлар излаш ва муаммонинг моҳиятини маҳаллий жамоалардан тортиб БМТ даражасигача етказиш.

Менимча, шу пайтгача на илмий доираларда, на оммавий соҳада «АЛЛАТРА» ҳаракати феноменига жаҳон илм-фани ва тарихи контекстида чуқур ва асосли тавсиф берилмаган. Ушбу бўшлиқнинг аҳамиятини англаган ҳолда, мен ушбу ноёб Ҳаракатнинг моҳиятини идрок этишга ва ифодалашга эҳтиёткор, аммо самимий уринишни амалга оширишга журъат этдим. Бу, энг аввало, «АЛЛАТРА» ҳаракати жамият ҳаётида ва халқаро фуқаролик ҳамкорликни ривожлантиришда аллақачон ўйнаётган ижобий ролини чуқурроқ англаш учун жуда муҳим.

Илмий тасниф: феноменнинг икки ўлчови

Замонавий социология нуқтаи назаридан, «АЛЛАТРА» ни аралаш турдаги глобал Янги ижтимоий ҳаракат деб таснифлаш мумкин. У фуқаролик ташаббусига ва илмий асосланган кун тартибига таянган ҳолда, иқлимий, экологик, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ҳамда футуристик йўналишдаги ҳаракатларга хос хусусиятларни ўзида мужассам қилган.

Янада чуқурроқ тушуниш учун америкалик социологлар Маргарет Кек ва Кетрин Сиккинкларнинг таснифини қўллаш мақсадга мувофиқ бўлади. Улар илгари сурган ёндашув нуқтаи назаридан, «АЛЛАТРА» халқаро ҳаракати иккита асосий турдаги ҳамжамиятларнинг комбинациясини ўзида мужассам қилган: трансмиллий адвокация тармоғи ва эпистемик жамият.

«АЛЛАТРА» трансмиллий адвокация тармоғи хусусиятларига эга (Transnational Advocacy Network), чунки у турли хил акторларни — ННТлар, олимлар, журналистлар, ҳуқуқ ҳимоячилари ва бошқа кўплаб кўнгиллиларни ўз ичига олган барқарор, горизонтал тарзда ташкил этилган тармоқ. Уларни қуйидагилар бирлаштиради:

  • Умумий муаммолар ва қадриятлар: глобал таҳдидлар ва гуманистик тамойиллар.
  • Миллий чегаралардан ташқаридаги ҳамкорликнинг асосий мақсадлари:
    • муҳим аҳамиятга эга кун тартибини (иқлим, геодинамика, экология) халқаро даражада илгари суриш,
    • шахсий, миллий ва глобал хавфсизлик учун жуда муҳим маълумотларни тарқатиш мақсадида самарали коммуникация каналларини шакллантириш,
    • инсониятнинг омон қолиши ва тараққий  этиши учун умумий мақсадга содиқлик орқали тарқоқликни енгиб ўтиш.

Шу билан бирга, «АЛЛАТРА» эпистемик ҳамжамиятнинг типологик хусусиятларига барқарор мувофиқ келади. Бу унинг қуйидаги жиҳатларида намоён бўлади:

  • тузилмасида: глобал иқлимий ва геодинамик ўзгаришларни тизимли ёндашув орқали тушунтирадиган ва умумий илмий парадигма асосида бирлашган олимлар ва экспертларнинг халқаро тармоғи;
  • методологиясида: Ҳаракат фаолияти илмий текширишнинг халқаро мезонларига жавоб берадиган фанлараро синтез, очиқ маълумотлар ва такрорий таҳлил усулларига таянадии;
  • қадриятларида: илмий билимнинг объективлигига ва инқироздан чиқиш йўлини излашда унинг ҳал қилувчи ролига умумий ишонч.

Интеграция кучи

Айнан мана шу ноёб интеграцияда — трансмиллий адвокация тармоғи ва эпистемик ҳамжамиятда — «АЛЛАТРА» ҳаракатининг беқиёс кучи намоён бўлади. «АЛЛАТРА» нафақат муаммолар ҳақида гапиради (адвокация тармоғи сифатида) ёки уларни ўрганади (эпистемик ҳамжамият сифатида). У бир вақтнинг ўзида биринчисини ҳам, иккинчисини ҳам бажаради:

  • билимларни яратади ва интеграция қилади (эпистемик ўлчам),
  • бу билимларни аниқ ҳаракатларга айлантиради ва кун тартибига таъсир кўрсатади (адвокацион ўлчов),
  • фан, фуқаролик жамияти ва ҳокимият институтларини горизонтал тармоқлар ва очиқ мулоқот орқали бирлаштиради.

Бундай синтез «АЛЛАТРА»га мен бошида айтиб ўтган ҳаётий ролни бажариш, яъни глобал поликризисни идрок этишимиз ва унга жавоб қайтаришимиздаги тизимли камчиликларга жамиятнинг амалий жавоби бўлиш имконини беради. Бу шунчаки ҳаракат эмас — бу XXI асрда инсоният омон қолиши ва барқарор ривожланиши учун зарур бўлган глобал фуқаролик илмий ҳамкорлиги ва амалий ҳаракат модели.

Ҳаракатнинг ташкилий модели ва мақсадлари

Ташкилий ва операцион модель нуқтаи назаридан «АЛЛАТРА» ҳаракатининг  асосий хусусиятлари унинг ноёб табиатини очиб беради. Ҳаракат фаолиятининг асосий тамойиллари қуйидагилардан иборат:

Децентрализация фундаментал тамойил сифатида хизмат қилади. Ягона бошқарув марказининг йўқлиги минтақавий мувофиқлаштириш марказларини яратиш орқали ўзларини ташкил этадиган кўнгиллиларнинг юқори ташаббускорлиги билан қопланади. Ушбу марказлар рақамли технологиялар даврида, фуқаролик ҳамжамияти ўзини-ўзи самарали ташкил этишини намойиш этиб,  ғоялар ва илғор тажрибалар билан алмашиш ҳамда маҳаллий ва халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш учун платформа вазифасини бажаради.

Кўнгиллилик ва молиявий мустақиллик Ҳаракатнинг ҳаракатлантирувчи кучини ташкил этади. Кўплаб юқори мотивацияга эга кўнгиллилар — олимлар, журналистлар, ҳуқуқ ҳимоячилари, шифокорлар, муҳандислар, дипломатлар ҳаракат фаолиятига ҳисса қўшиш учун ўз вақтларидан ва касбий маҳоратларидан ихтиёрий равишда фойдаланадилар. Улар  мустақил равишда бутун инсоният келажагига таҳдид солаётган энг долзарб ва мураккаб глобал инқирозларга қарши самарали, тизимли ечимларни ишлаб чиқиш ҳамда жамоатчиликни ҳар томонлама хабардор қилишга қаратилган кенг кўламли лойиҳаларни бошлайдилар ва уларни ресурслар билан таъминлайдилар. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, «АЛЛАТРА» ҳаракати молиявий жиҳатдан мутлақо мустақил бўлиб, у давлатлар, корпорациялар ёки бошқа муассасалар томонидан молиялаштирилмайди ва ҳар доим  қонуний ва демократик принципларга қатъий амал қилади.

Очиқлик — «АЛЛАТРА» Ҳаракатининг яна бир ўзига хос жиҳати. Ҳаракат турли касб, миллат, эътиқодга мансуб кишиларни, шу жумладан, атеистларни бирлаштиради. Унинг фаолияти замирида ётган иккита универсал асос: инсон ҳаётининг сўзсиз қадр-қиммати ва илмий билимга садоқат айнан шу очиқликни таъминлай олади. Бу «АЛЛАТРА» миссиясини турли дунёқарашга эга бўлган кенг доирадаги одамлар учун тушунарли ва яқин қилади.

Шаффофлик — ҳалоллик ва жамият олдидаги масъулият тамойилларига доимо амал қиладиган Ҳаракатнинг энг муҳим асосларидан бири. Ҳаракатнинг халқаро илмий гуруҳи томонидан амалга оширилаётган тадқиқот фаолияти фанлараро таҳлил ва текширилган маълумотларга асосланган бўлиб, унинг натижалари очиқ манбаларда жойлаштирилган. Ҳаракат фаолиятига оид барча маълумотлар кенг жамоатчилик учун очиқ, унинг иштирокчилари маҳаллий даражадан халқаро даражагача очиқ мулоқотни, фанлараро ва конструктив ҳамкорликни изчил равишда мустаҳкамлаб келмоқдалар.

Ҳаракатнинг мақсадлари аниқ ифодаланган миссиясида ўз аксини топган бўлиб, у ўзаро боғлиқ учта қисмдан иборат.

  • Илмий  глобал иқлимий, геодинамик ва экологик таҳдидларнинг сабабларини чуқур ўрганиш ва уларни бартараф этиш йўлларини излашни бошлаш.
  • Коммуникацион — инқироз кўлами ҳақида халқаро ҳамжамиятни хабардор қилиш ва халқаро илмий салоҳиятни бирлаштириш учун шароит яратиш.
  • Ижтимоий — инсон ҳаётининг қадр-қиммати, халқаро ўзаро тушуниш ва динлараро мулоқотнинг аҳамияти ғоясини илгари суриш орқали жаҳон ҳамжамиятининг тарқоқлигини бартараф этишга ёрдам бериш.

Ушбу мақсадлар кўнгиллиларнинг ахборот, ижтимоий-маърифий, институционал ва тадқиқот каби тўртта асосий соҳадаги фаол ҳаракати орқали амалга оширилмоқда. Ушбу фаолиятга доир мисолларни мен кейинроқ батафсил кўриб чиқаман.

«АЛЛАТРА» ҳаракати фаолиятининг устувор йўналишлари ҳақида сўз кетар экан, учта асосий йўналишни ажратиб кўрсатиш мақсадга мувофиқ:

  1. Иқлим ва геодинамика. Ушбу йўналиш барқарор ривожланишга оид кенг кўламли масалаларни қамраб олади: иқлим ва геодинамик таҳдидларни ўрганиш, уларнинг пайдо бўлиш сабабларини таҳлил қилиш, хавф-хатарларни прогноз қилиш ва уларни бартараф этиш стратегияларини ишлаб чиқиш.
  2. Экология ва соғлиқ учун таҳдидлар. Ушбу йўналиш экологик хавфларни ва антропоген омилларнинг атроф-муҳитга ва инсон саломатлигига таъсирини ўрганишга, айниқса микро- ва нанопластикнинг ҳам биосферага, ҳам инсон танасидаги физиологик жараёнларга кўрсатаётган зарарли таъсирини ўрганишга қаратилган.
  3. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва ижтимоий ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш. Ҳаракат фаолиятининг ушбу йўналиши ижтимоий тарқоқликни бартараф этиш, миллатлараро ва конфессиялараро мулоқотни ривожлантириш ҳамда инсоннинг фундаментал ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган саъй-ҳаракатларни ўз ичига олади.

«АЛЛАТРА» ҳаракатининг ўзига хос томони шундаки, у бир вақтнинг ўзида барча даражаларда фаолият юритиш қобилиятига эга: маҳаллий кўнгилли ташаббуслардан тортиб, асосий халқаро ва миллий институтлар билан тўғридан-тўғри мулоқотгачаҲаракат вакиллари БМТнинг эксперт сессияларида нутқ сўзлайдилар, вазирлар маҳкамалари ва қонун чиқарувчи органлардаги муҳокамаларда иштирок этадилар, жаҳон конфессияларининг етакчилари билан маънавий мулоқотни йўлга қўядилар, шу жумладан, Ватиканда Рим папаси билан учрашадилар.

Муқаддас Тахт томонидан икки карра фотиҳа берилиши ушбу фаолиятнинг юксак эътирофи бўлди: 2024 йил «АЛЛАТРА» ҳаракати Рим Папаси Францискдан оқ фотиха олди, 2025 йил эса Папа Лев XIV Ҳаракат президенти Марина Овцинова ва унинг яқин сафдошларига шахсий ҳаворийлик фотиҳасини берди. Ушбу фотихалар «АЛЛАТРА» ҳаракатининг гуманитар ва маърифий фаолияти Laudato Si қомусида келтирилган қадриятлар билан, айниқса, экологик масъулият, бирдамлик ва келажак авлодлар ҳақида ғамхўрлик қилиш каби жиҳатлари билан уйғун эканини таъкидлади.

180 дан зиёд мамлакатлардан  кўнгиллиларни жалб қилиш кўлами ва чуқурлиги, «АЛЛАТРА»ни нафақат ҳаракат сифатида, балки замонамизнинг фаол глобал фуқаролик иштирокининг самарали  моделига ноёб мисол сифатида кўриб чиқиш имконини беради. Инсоният учун хавфсиз ва барқарор келажакни таъминлаш мақсадида турли касб эгалари ихтиёрий равишда ва юксак фидоийлик билан хабардорликни ошириш, саъй-ҳаракатларни бирлаштириш ва самарали ечимларни топишга қаратилган лойиҳаларни  амалга оширадилар.

Шу ўринда табиий савол туғилади: «АЛЛАТРА» кўнгиллилари учун мотивация манбаи нима? Нима учун улар  бундай фаолият билан шуғулланадилар? Дунё бўйлаб минглаб ўқимишли, муваффақиятли ва теран фикр юритадиган одамлар кўр-кўрона эътиқод ёки мафкуравий фанатизм туфайли ўз вақтларини, пулларини ва ресурсларини беҳуда сарфлашади деб ўйлаш бу ғирт аҳмоқлик. Ҳиссиётларга, норозиликларга ёки мафкурага асосланган бошқа кўплаб ижтимоий ташаббуслардан фарқли ўлароқ, «АЛЛАТРА» бошқача, анча мураккаб ва фундаментал йўлни танлади. Ҳаракат кўнгиллиларининг асосий қуроли — бу билим. Эътиқод ёки мафкура эмас, балки қатъий, қайта текшириш мумкин бўлган фанлараро илмий билим.

Ҳаракатнинг асоси — илмий билим

«АЛЛАТРА» ҳаракатининг генезиси 1990 йилларнинг ўрталарида ядро физикаси, астрофизика, космология, геология, геофизика, назарий математика, қариш биологияси, геронтология ва клиник тиббиёт соҳасидаги мутахассисларни бирлаштирган мустақил фанлараро олимлар жамоаси фаолияти билан чамбарчас боғлиқ. Уларнинг инновацион интегратив усули илм-фан соҳалари ўртасидаги изоляцияни — яъни воқеликка яхлит назар билан қарашга тўсқинлик қилиб келган парадигмавий кўрликни енгиб ўтишга имкон берди.

1990 йилларнинг ўрталаридаёқ мана шу юқори малакали мутахассислар замонавий фаннинг фундаментал камчилигини — унинг эпистемик фрагментациясини англаб етдилар. Ушбу муаммонинг моҳияти шундаки, турли фан соҳалари ўз тили, усули ва мезонларига эга бўлиб, бу улар ўртасидаги эпистемик алоқанинг йўқолишига олиб келади. Натижада ягона илмий майдон ўрнига парчаланган кластерлар ва тарқоқ жамоалар юзага келади. Биз ҳозир одамлар нафақат ўз қарашларида, балки воқеликни идрок этишларида ҳам тобора бир-биридан узоқлашиб кетаётган дунёда яшаяпмиз, бу эса умумий тил топиш ва фикр алмашишни жуда қийинлаштиряпди.

Тасаввур қилинг:

  • Магнит қутбининг дрейфи аномал даражада тезлашаётганини ўрганаётган тор йўналишли мутахассис ўз мақоласини махсус илмий журналда чоп этади.
  • Болаларда саратон касалликларининг сабабсиз ўсишини тадқиқ этаётган онколог ихтисослашган тиббий конференцияда ўз маълумотларини тақдим этади.
  • Атмосфера исиши билан тушунтириб бўлмайдиган чуқур қатламлардаги сувнинг аномал исишини қайд этаётган океаншунос тадқиқот натижаларини ҳамкасбларига кўрсатади.
  • Чуқур фокусли зилзилаларнинг сони кескин ортиб бораётганини қайд этаётган сейсмолог фақат маҳаллий геологик фаолликни кузатади.

Уларнинг ҳар бири улкан жумбоқнинг фақат алоҳида бир қисмини кўради. Уларнинг маълумотлари таққосланмайди, улар яхлит ва таҳдидли тенденцияни кўришмайди.

«АЛЛАТРА» Ҳаракатининг асосида турган олимлар гуруҳи билимларга ва тадқиқот усулларига мутлақо янги ёндашувни ишлаб чиқиш орқали мана шу парчаланишни бартараф этишга қарор қилишди. Ушбу ёндашув яхлит тасаввур шакллантириш учун фанларнинг ўзаро интеграциясига ва интерпретациясига, ҳамда турли соҳалардаги маълумотлар ўртасидаги корреляцияни аниқлашга  асосланган. Мазкур гуруҳ илк бошидан инқирозларнинг кўп қиррали сабабларини тадқиқ этиш ва уларни ҳал қилишнинг самарали йўлларини топиш каби умумий мақсад атрофида бирлашган турли фан вакилларидан ташкил топгани туфайли бундай ёндашувни амалга ошириш мумкин бўлди.

Бундай ёндашув натижасида «АЛЛАТРА» асосида турган юқори малакали олимлар, шу пайтгача ҳеч ким бу қадар тўлиқ ва глобал кўламда ҳал қилмаган муаммони ўрганишга киришдилар. Улар илмий тасаввурнинг тарқоқ бўлакларини бир бутунга бирлаштириб, мавжуд инқирозларга яхлит назар билан қараш имконини яратдилар ва шу тариқа парадигмавий кўрликни енгишга муваффақ бўлдилар.

Ер ҳақидаги фанлар, океаншунослик, астрофизика, турдош фанлар, ҳамда тиббиёт соҳасидаги етакчи мутахассисларни ўз ичига олган «АЛЛАТРА» халқаро илмий жамоаси сайёрадаги иқлимий ва геодинамик вазиятни қамраб олган кенг кўламли фанлараро таҳлилга киришдилар.

«АЛЛАТРА» илмий жамоасининг асосий ютуқларидан бири  — бутун сайёрада авж олаётган катаклизмлар сабабини  изоҳлайдиган ягона ва уйғун назарияни яратиш бўлди. Ушбу назария илм-фан илгари алоҳида кўриб чиққан маълумотларнинг синтезига асосланган кенг қамровли ва кўп омилли моделни таклиф қилади.

«АЛЛАТРА» илмий ҳамжамиятининг ушбу модели ва янги илмий ёндашуви ҳақида қисқача маълумот беришимга ижозат берсангиз. 

Фанлараро ёндашув ва «АЛЛАТРА»нинг иқлим модели

Замонавий иқлим моделлари, сезиларли ютуқларга қарамай, глобал иқлим жараёнларига таъсир қиладиган барча асосий омилларни тўлиқ қамраб олмайди. «АЛЛАТРА» халқаро илмий ҳамжамияти томонидан ишлаб чиқилган моделнинг ўзига хос томони тизимли, интегратив ёндашувда. Ушбу ёндашув таҳлил майдонини тубдан кенгайтиради ва анъанавий сценарийларни ўта муҳим, аммо кўпинча эътибордан четда қоладиган геодинамик фаоллик, астрономик омиллар, микро- ва нанопластикнинг комплексли таъсири каби компонентларнинг таҳлили билан тўлдиради.  

NASA, NOAA, USGS, университетлар ва тадқиқот марказлари каби етакчи манбалардаги очиқ маълумотлардан  ҳамда сунъий йўлдошлар, геодатчиклар ва гравиметр станцияларидан олинган маълумотлардан фойдаланиб, илмий гуруҳ тизимли, фанлараро синтез усулини қўллади ва турли фанлар ўртасидаги «қудуқларни» бир бири билан боғлайдиган кўприк қурди. Ушбу улкан интеллектуал меҳнат натижасида юзага келган манзара ўзининг муқаррарлиги билан ҳам даҳшатли, ҳам умидбахш бўлиб чиқди, чунки у эҳтимолий сабабларнинг янги қатламини очиб бериш орқали иқлимий, геодинамик ва экологик муаммолар соҳасида янги ечимларга йўл очди. 

Энг аввало, «АЛЛАТРА» олимларининг модели иқлимий ва геодинамик ўзгаришларнинг  экспоненциал ўсишини прогноз қилди. У табиий офатларнинг синхрон ва каскадли кучайиш жараёнлари ҳам частотаси, ҳам интенсивлиги бўйича чизиқли эмасбалки экспоненциал тарзда ривожланишини кўрсатди. Бу эса яқин келажакда сайёрамиздаги шароитлар ҳаётнинг мураккаб биологик шакллари, шу жумладан одамлар яшаши учун тўғри келмай қолиши мумкинлигини англатади.

Ушбу прогноз бугун инкор қилиб бўлмайдиган эмпирик тасдиғини топмоқда. Сўнгги йиллардаги иқлимий ва геодинамик ҳалокатлар динамикаси буткул прогнозларга мувофиқ ривожланяпдиБунга  2023, 2024 ва 2025 йиллардаги аномал глобал ҳароратлар яққол исбот бўлиб хизмат қилади, чунки улар қабул қилинган иқлим сценарийларида келтирилган кўрсаткичлардан сезиларли даражада юқори бўлди (бундай юқори ҳароратлар фақат бир неча ўн йилдан кейин кутилган эди). Шу билан бирга экспоненциал ўсиш нафақат ҳарорат аномалияларида, балки мисли кўрилмаган кўламдаги тошқинлар ва бўронларда, ҳамда сейсмик фаолликнинг кучи ва суръатидаги ўсишда ҳам намоён бўляпди.

«АЛЛАТРА» моделида катаклизмларнинг синхрон ва каскадли табиатига алоҳида эътибор қаратилган. Агар анъанавий ёндашувлар кўпинча ҳодисаларни алоҳида кўриб чиқса, «АЛЛАТРА» модели иқлим ҳодисаларининг купайишини тарқоқ воқеалар сифатида эмас, балки дунёнинг турли минтақаларида бир вақтнинг ўзида бир-бирини кучайтирадиган ўзаро боғлиқ жараёнлар сифатида содир бўлишини услубий жиҳатдан асослаб бериш имконини берди. Ушбу каскадли эффект ҳар бир алоҳида ҳодисанинг ҳалокатли кучини бир неча баробар оширади.

«АЛЛАТРА» тадқиқотлари доирасида аниқланган энг хавфли геодинамик таҳдидлардан бири Сибирь магматик плюми билан боғлиқ вазият. Кўп омилли таҳлил натижасида олимлар Сибирь кратони остидаги магма ҳажми геометрик прогрессия билан ошиб бораётганини аниқладилар. Бу эса плюм геодинамик фаолликнинг критик босқичига кирганидан далолат беради. Илмий маълумотларга кўра, унинг потенциал портлаши бир вақтнинг ўзида бир нечта супервулқонларнинг портлашига тенг келадиган умумсайёравий фалокатни келтириб чиқариши мумкин. Бундай портлаш  натижасида ажралиб чиқадиган иссиқхона газлари ва кул чиқиндилари  прогноз қилиб бўлмайдиган иқлим ўзгаришларига олиб келиши ҳамда кескин ва узоқ муддатли совишни («вулқон қиши») юзага келтириши мумкин.

Аниқланган бу таҳдидга жавобан «АЛЛАТРА» илмий жамоаси глобал хавфсизликни таъминлаш учун амалий аҳамиятга эга бўлган асосли ва илмий жиҳатдан тасдиқланган ечимни таклиф қилди. Хусусан, гап  бошқариладиган режали дегазация, яъни агар ўз вақтида қўлланилса ҳалокатли сценарий хавфини сезиларли даражада камайтира оладиган превентив техник чора ҳақида кетяпди. Афсус, Сибирь плюми таҳдиди мужассам бўлган ҳудудда институционал инертлик ва илмий асосланган огоҳлантиришларга нисбатан бефарқлик кузатиляпди. Конструктив мулоқот ва превентив чора сифатида таклиф этилаётган режали дегазацияни кўриб чиқиш ўрнига, ушбу ёндашув ташаббускорларига нисбатан таъқибга ўхшаш ачинарли тенденция қайд этиляпди, бу эса глобал хавфсизлик нуқтаи назаридан жиддий хавотир уйғотяпди.

Бу масалага мен сал кейинроқ қайтаман, ҳозир эса «АЛЛАТРА» олимлари томонидан ишлаб чиқилган модель, умумсайёравий катаклизмларнинг ўсиши ва у билан боғлиқ хавфларни тушунтирувчи бир қатор таҳлилий ҳисоботларда тақдим этилганини айтиб ўтмоқчиман. Бу «Ердаги иқлим офатларининг прогрессияси ва уларнинг ҳалокатли оқибатлари ҳақида» ва «Сибирда магматик плюмнинг ёриб чиқиш хавфи ва бу муаммони ҳал қилиш йўллари ҳақида» хисоботлари.

«АЛЛАТРА» олимлари томонидан амалга оширилган тадқиқотлар доирасида атрофлича ўрганилган ва жуда катта хавотир уйғотаётган яна бир муаммо — бу микро- ва нанопластик билан кенг кўламли ифлосланиш. 

Бир томондан, тадқиқотларда улар иқлимга чуқур ва тизимли таъсир кўрсатаётгани таъкидланяпди. Микропластик океаннинг терморегуляция функциясини ишдан чиқариб, унинг қизиб кетишига сабаб бўляпди. Атмосферадаги нанопластик эса иссиқлик мувозанатини бузиб, рекорд даражадаги ёмғирлар ва аномал йирик дўлдан тортиб, узоқ давом этадиган қурғоқчиликкача экстремал об-ҳаво ҳодисаларини кучайтиряпди.

Бошқа томондан, «АЛЛАТРА» илмий гуруҳи томонидан олиб борилган фундаментал фанлараро тадқиқотлар нанопластикнинг ноёб физик-кимёвий хусусиятини —  унинг электростатик зарядни тўплаш ва узоқ вақт давомида ушлаб туриш қобилиятини аниқлади.

«АЛЛАТРА» олимлари ушбу ҳодисага академик доираларда нанопластикнинг ташқи зарядига оид тизимли тадқиқотлар  бошланишидан анча олдин эътибор қаратганлари алоҳида аҳамиятга эга, чунки бу йўналишда илк тадқиқотлар  фақатгина 2010-йиллардан кейин пайдо бўла бошлаган.

Бундан 20 йил аввал мазкур олимлар гуруҳи нанопластикнинг айнан мана шу хусусияти унга биологик тўсиқлардан осон ўтиб, инсон танасидаги ҳужайраларга, жумладан нейронлар ва репродуктив ҳужайраларга кириб боришига ҳамда улардаги табиий жараёнларни издан чиқаришига имкон беришини қайд этган эдилар. Бундай таъсирнинг оқибатлари тизимли ва кумулятив характерга эга: бу — когнитив бузилишлар, репродуктив функциянинг сусайиши, сурункали касалликлар, жумладан, онкологик, аутоиммун ва нейродегенератив хасталикларнинг кўпайиши. Энг хавотирли томони эса, ушбу эволюцион хавфнинг кумулятив таъсири келажакда инсон зотининг тур сифатида омон қолишига жиддий таҳдид соляпди.

«АЛЛАТРА» Ҳаракати Боливиянинг Сан-Пабло номли Католик университети ва «Бунёдкор жамият» халқаро лойиҳаси билан ҳамкорликда тайёрлаган «Нанопластик биосферада: молекуляр таъсирдан умумсайёравий инқирозгача» номли янги ҳисоботи монументал илмий иш бўлиб, у нафақат нанопластикнинг зарари ва унинг ноёб электрокимёвий хусусиятлари бўйича барча мавжуд тадқиқотларни қамраб олади, балки нанопластик туфайли юзага келаётган хавфни камайтириш ва бартараф этиш имкониятларини ҳам таҳлил қилади.

Мустақил, фанлараро ва аналитик жиҳатдан пухта ёндошув туфайли «АЛЛАТРА» модели юқори прогноз қийматига эга. У глобал таҳдидларнинг кўлами — тезлашиб бораётган иқлимий ва геодинамик беқарорликдан тортиб нанопластик билан ифлосланишнинг жиддий ва ҳисобга олинмаган хавфигача — фрагментар моделларга асосланган замонавий тасаввурлардан сезиларли даражада ошиб кетишини ўз вақтида ва тўлиқ англаш имконини берди.

Шундай қилиб, Ҳаракат замонавий поликризиснинг асосида ётган ва илгари ҳисобга олинмаган қўшимча омилларни аниқлаш орқали илм-фанга салмоқли ҳисса қўшмоқда.

Бундай ташвишли воқеликни англар эканман, халқаро даражада превентив, мувофиқлаштирилган ва илмий асосланган жавоб чораларини ишлаб чиқиш зарурати ҳозирда ўта долзарб эканини таъкидлашдан бошқа иложим йўқ. Фақатгина чуқур фанлараро тадқиқотлар ва глобал ҳамжиҳатликка таянган бундай чора-тадбирларгина инқирозли жараёнларнинг авж олишини тўхтатишга ва сайёрамизда инсониятнинг барқарор келажагини таъминлашга қодир.

Айнан шу боис, Ҳаракатнинг илмий ядроси мустақил фанлараро тадқиқотларни давом эттириб, иқлимий ва геодинамик инқирозларнинг сабабларини ва ечимларини ўрганаётган ва таҳлилий материалларни нашр этаётган бир вақтда, глобал кўнгиллилар тармоғи жамиятнинг барча қатламларига — маҳаллий жамоалардан тортиб халқаро сиёсий майдонгача —  ҳисобга олинмаётган иқлимий, геодинамик ва экологик таҳдидларнинг кўламини етказяпди, инқирозларнинг кучайишига сабаб бўлаётган омилларга ҳамда тезкор, кенг кўламли,  халқаро чора-тадбирлар зарурлигига эътибор қаратяпди.

«АЛЛАТРА» кўнгиллиларининг мотивацияси

Юқоридагилардан келиб чиқадиган бўлсак, «АЛЛАТРА»  ҳаракати кўнгиллиларининг мотивацияси кундай равшан. Уларнинг фаол кўнгилли фаолияти мавҳум идеалистик эътиқод натижаси эмас, балки онгли равишда танланган ва ахлоқий асосга эга бўлган ҳаракатга ундовчи масъулият.

Агар инсон муқаррар экзистенциал таҳдид ҳақида тасдиқланган илмий билимларга эга бўлса ва шу билан бирга халқаро миқёсда амалга оширилаётган ҳаракатлар кутилган самарали натижаларни бермаётганини кўрса, унда мустақил равишда ҳаракат қилиш учун кучли маънавий-аҳлоқий бурч пайдо бўлади.

«АЛЛАТРА» иштирокчиларининг саъй-ҳаракатлари бу оддий  фаоллик эмас, бу зўрайиб бораётган поликризис шароитида жамиятни хабардор қилиш бўйича фавқулодда чоралар. Уларнинг фаолияти инсон ҳаётининг шартсиз қадр-қиммати каби фундаментал инсонпарварлик тамойилидан келиб чиқади. 

Шу боис, «АЛЛАТРА» кўнгиллиларининг маълумот тарқатиш бўйича олиб бораётган фаолияти, Ернинг келажаги ҳақида ғамхўрлик ва эпистемик масъулиятни амалга оширишдаги ахлоқий бурчнинг намоён бўлиши. Бу масъулият нафақат илмий билимларга эга бўлишни, балки уларни маҳаллий жамоалардан тортиб глобал институтларгача  бўлган барча даражаларда самарали етказиш мажбуриятини ҳам назарда тутади. Чунки онгли ва самарали қарорлар фақат тўлиқ маълумотларга таянган ҳолда қабул қилиниши мумкин.

Айнан шунинг учун ҳам «АЛЛАТРА» иштирокчилари ҳар томонлама мулоқотга чақириқ турли майдонларда янграшини зарур деб ҳисоблашади: жамоатчилик фикри шаклланадиган ижтимоий тармоқларда; халқаро қарорлар ишлаб чиқиладиган БМТ залларида; стратегик қарорлар қабул қилинадиган Оқ уйда; универсал гуманистик ва маънавий қадриятларнинг ахлоқий йўналишларини шакллантирадиган муҳим жаҳон маркази Ватиканда. 

Ҳаракат иштирокчилари халқаро ҳамжамиятни хабардор қилиш стратегик барқарорликни ва бутун инсоният учун фаровон келажакни яратишнинг асосий омили эканини англаган ҳолда, масъулиятли фуқаролик парадигмаси доирасида ҳаракат қилишади.

Миллиардлаб одамларнинг ҳаётига таъсир қиладиган илмий маълумотлар келтирилганига қарамай, глобал кўламда тегишли чоралар кўрилмаётганига гувоҳ бўлганда, ҳаракат қилиш заруратини ягона рационал ва маънавий-ахлоқий жавобга айланади. «АЛЛАТРА» кўнгиллилари намойиш этаётган фидоийликнинг сири айнан мана шунда. Уларнинг мотивацияси —  бу кўр-кўрона ишонч эмас. Бу масъулият. Илмий билимга асосланган масъулият.

Билимдан ҳаракатга — кўприклар қуриш

Ўз ҳаётини тинчликни мустаҳкамлашга бағишлаган инсон сифатида, мен ҳамиша ғояларга уларнинг самарасига қараб баҳо берганман. «АЛЛАТРА» ҳаракати кўнгиллилари олиб бораётган фаолиятни ўрганар эканман, мен уларнинг инқироз ҳақидаги чуқур тушунчалари барча даражаларда аниқ, пухта ва самарали ҳаракатларга айланаётганини кўряпман.

Илмий коммуникациялар ва қарорлар қабул қилишнинг анъанавий механизмлари, уларнинг инкор этиб бўлмайдиган аҳамиятига қарамай, замонавий глобал муаммоларнинг шиддатли суръати ва фанлараро мураккаблиги билан тўқнашаётганини тан олиш керак. Тақриз қилиш, консенсусга эришиш ва институционал қарорларни амалга ошириш жараёнлари экспоненциал ўсиб бораётган таҳдидларга ўз вақтида жавоб беришга улгурмаяпди. Бу эса ҳали ким сув олиб келиши кераклиги муҳокама қилинаётган бир пайтда ўрмон ёнғинини ўчиришга ҳаракат қилишга ўхшайди.

Бундай шароитда Ҳаракат иштирокчилари бевосита илмий дипломатия ва маърифат стратегиясини танладилар. Бу қуйидагиларни назарда тутади:

  • кенг кўламли тадқиқотларни бевосита жамоатчиликка ва қарор қабул қилувчи шахсларга  мослаштирилган, аммо илмий жиҳатдан аниқ форматда тақдим этиш;
  • маълумотларни имкон қадар кенг тарқатиш ва мулоқотни ташкил этиш учун эксперт-кўнгиллиларни фаол жалб қилиш;
  • илм-фан, сиёсат, дин, маданият ва фуқаролик жамияти ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатиш.

«АЛЛАТРА»  кўнгиллилари барча даражаларда илмий мулоқотни янада кенгроқ ва оператив ривожлантиришга ҳамда  жамиятнинг илмий саводхонлигини оширишга интиладилар. Шу билан бирга фуқаролик жамияти, олимлар, дипломатлар ва халқаро ташкилотларнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштириб,  илғор илмий маълумотларга ва келажак авлодлар олдидаги ахлоқий масъулиятга асосланган амалий ечимларни излашга ҳаракат қиладилар.

Юқорида айтиб ўтганимдай, кўнгиллиларнинг фаолияти тўртта ўзаро боғлиқ соҳаларда олиб борилади: ахборот, ижтимоий-маърифий, институционал ва тадқиқот.

Энди эса «АЛЛАТРА» кўнгиллилари ҳар бир соҳада амалга ошираётган ишларини ва уларнинг натижаларини батафсил кўриб чиқамиз.

1. Ахборот соҳаси: рақамли майдонда фуқаролик журналистикаси ва маърифий фаолият

Онлайн майдонда Ҳаракат глобал фуқаролик журналистикаси ва илмий маърифат платформаси сифатида фаолият юритади. Ушбу фаолият сайёравий ўзгаришлар ҳақида яхлит тасаввур шакллантирадиган ахборот майдонини яратишга қаратилган бўлиб,  уни эпистемик активизм (knowledge activism) шакли сифатида тавсифланиши мумкин. Иштирокчилар жамоатчиликни иқлимий ва геодинамик жараёнлар ҳақида изчил хабардор қилиб борадилар, илмий мулоқот ривожига ҳисса қўшадилар, ҳамда «Бунёдкор жамият» лойиҳаси билан ҳамкорликда 150 тилга таржима қилинадиган йирик халқаро онлайн-форумларни ташкил қиладилар.

Кенг аудиториянинг илмий саводхонлигини ва хабардорлигини ошириш мақсадида Ҳаракат кўнгиллилари турли хил контент яратадилар: ҳужжатли фильмлар ва ижтимоий видеолардан тортиб, кўнгилочар ва блогерлик форматларигача. Медиалойиҳалар, рақамли ташаббуслар ва форумларни ўз ичига олган ушбу йўналишларнинг барчаси мантиқан асосий мақсаддан келиб чиқади — халқаро ҳамжамиятни экзистенциал таҳдидларнинг кўлами ва табиати ҳақида хабардор қилиш ва уларга нисбатан тезкор халқаро жавобни рағбатлантириш.

Ҳаракатнинг ахборот соҳасидаги фаолиятига ёрқин мисол қилиб АЛЛАТРА ТВ флагман лойиҳасини келтириш мумкин — бу 30 дан ортиқ тилларда фаолият юритаётган фуқаролик журналистика платформаси. Ушбу платформада кўнгиллилар геофизик жараёнлар ва глобал иқлим ўзгаришлари динамикасини ёритувчи мультимедиа материалларни яратадилар, шу жумладан  воқеа гувоҳлари билан суҳбатлар,  иқлим соҳасидаги мутахассислар билан интервьюлар, таҳлилий обзорлар. Контент мавзулари жуда кенг бўлиб, илмий-оммабоп ва фанлараро таълимдан тортиб, глобал турбулентлик шароитида инсон салоҳияти, ижтимоий-маданий барқарорлик ва маънавий тараққиёт масалаларигача бўлган йўналишларни ўз ичига олади.

Ушбу контекстда маълумот тарқатиш хавфсизликни таъминлашнинг превентив чораси бўлиб хизмат қилади. Дезинформация, тарғибот ва ваҳима қўзғатувчи миш-мишларга тўла дунёда «АЛЛАТРА» юз бераётган иқлимий, геодинамик ва экологик жараёнларни илмий таҳлил ва мантиқ асосида тушунишнинг яхлит тизимини шакллантириб, илгари суряпди. Бу энди фақат маълумот тарқатиш эмас — бу аҳоли орасида хавотир ва ваҳималарни камайтириш ҳамда жамият потенциалини конструктив фаолиятга йўналтиришнинг кучли воситаси.

2. Ижтимоий-маърифий соҳа: маҳаллий ташаббус ва жамоаларни шакллантириш

Маҳаллий даражада «АЛЛАТРА» ҳаракатининг фаолияти глобал муаммоларни амалий ҳаракатлар тилида ифодалайдиган аниқ фуқаролик ташаббуслари орқали намоён бўляпди. Ҳудудларни тозалаш акциялари, иқлим ўзгариши, геодинамик жараёнлар ва нанопластик муаммосига бағишган семинарлар ва оммавий лекциялар жамоавий хабардорликни оширишга ёрдам беради. Бундай маърифий фаолият натижасида одамлар инқирозларнинг сабаблари анча чуқур эканини англаб, ҳукуматни айблаш ёки олимларни шубҳа остига қўйиш ўрнига, уларни бартараф этиш учун шахсий масъулият ва жамоавий ҳаракатлар зарурлигини тушунишни бошлаяпдилар. Шу тариқа маҳаллий жамоаларда ишонч ва ўзаро ёрдам тармоқлари — ижтимоий капитал шаклланяпди. 

Ҳаракат кўнгиллилари томонидан Clean Up Atlanta, ATL Now, Atlanta Metro Alliance ва ACT International Consulting билан ҳамкорликда  ташкил этилган «Атлантани тозалаймиз» акцияси (20 апрель, 2024 йил, Пьемонт Парки, Джорджия штати, АҚШ) глобал кун тартибининг  маҳаллийлаштирилишига ёрқин мисол бўла олади. Иштирокчилар нафақат ҳудудни тозалашди, балки паркка ташриф буюрганларга нанопластикнинг инсон саломатлигига ва экотизимларга яширин таҳдиди ҳақида маълумот бериб, маърифий ишлар ўтказишди. Ушбу ташаббус — глобал кун тартиби қандай қилиб фуқароларни амалий фаолиятга самарали жалб қилиши, жамиятда бирдамликни мустаҳкамлаши ва ҳар қандай жамият барқарорлигининг асоси бўлган ишонч ва ўзаро ёрдам тармоқларини яратишига мисол бўла олади.

Шу билан бирга, глобал даражада «АЛЛАТРА» иштирокчилари университетлар билан ҳамкорликда бутун дунё бўйлаб ташкил этаётган таълим лойиҳалари, маърузалар ва семинарлар глобал фуқаролик жамиятининг руҳини шакллантиради.

Ушбу контекстда «АЛЛАТРА» оддий ҳаракат эмас, балки очиқ мулоқот орқали ечимлар излашда конструктив халқаро кун тартибини шакллантиришга ёрдам берадиган ўз-ўзини ташкил қиладиган қадрият ва ахборот муҳити.

2024-2025 йилларда глобал иқлим таҳдидлари ҳақида хабардорликни ошириш бўйича муҳим ташаббуслар орасида кимё фанлари номзоди, «АЛЛАТРА» Ҳаракати иштирокчиси Анастасия Пашигреванинг бир қатор халқаро тадбирларда иштирокини алоҳида ажратиб кўрсатиш мумкин. У Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида бўлиб ўтган «Сув босиши ва тошқинларни олдини олиш» мавзусида Халқаро давра суҳбатида  иқлим жараёнларига оид илмий қарашларни тақдим қилиб,  «АЛЛАТРА» ҳаракатининг «Ердаги иқлим офатларининг прогрессияси ва уларнинг ҳалокатли оқибатлари ҳақида» номли таҳлилий ҳисоботга алоҳида эътибор қаратди. Худди шу ҳисоботни у Олимлар уйида (Хайфа шаҳри, Исроил) бўлиб ўтган илмий сессияда тақдим этганида ҳам, ҳисобот халқаро академик ҳамжамиятда катта қизиқиш уйғотиб, қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. 

Бундан ташқари, «АЛЛАТРА» кўнгиллилари Марокашнинг Касабланка шаҳрида бўлиб ўтган 5-Халқаро аутизм форумида иштирок этиб, у ерда «АЛЛАТРА» томонидан тайёрланган пластик билан ифлосланиш таҳдиди ҳақидаги «Инсоният учун тузоқ» номли ҳужжатли фильм намойишини ташкил қилишди. Бэй Атлантик университети ва Глобал сиёсат институти (GPI) билан ҳамкорлик эса глобал мулоқотда муҳим қадам бўлиб, ушбу ҳамкорлик доирасида табиий офатлар,  микро- ва нанопластик билан ифлосланиш ҳамда сурункали касалликларнинг кўпайиши ўртасидаги ўзаро боғлиқликка бағишланган қўшма фанлараро тадбир ўтказилди.

Иқлимий ва геодинамик таҳдидлар XXI асрда миллий хавфсизлик  учун энг катта чақириқ эканини англаган ҳолда, Ҳаракат иштирокчилари Боливия Фуқаролик мудофаа вазирлиги ва Қуролли кучлар вазирлигининг олий қўмондонлиги учун тўрт кунлик семинар ташкил этдилар. Бу ерда «АЛЛАТРА» экспертлари асосий «боғловчи бўғин» сифатида ўзига хос ноёб вазифани бажаришди: мураккаб иқлимий ва геодинамик маълумотларни стратеглар учун тушунарли тилга, яъни хавф-хатарлар, таҳдидлар ва аҳолини ҳимоя қилишга қаратилган превентив чоралар тилига адаптация қилишди. Бу эса ўз навбатида масъул муассасаларга фуқароларни ҳимоя қилиш бўйича ўз вақтида ва асосли чоралар кўриш имкониятини берди.

«АЛЛАТРА» ҳаракатининг ноёб роли айнан мана шунда.  Фан, сиёсат ва жамият кўпинча параллель воқеликларда мавжуд бўлган замонавий дунёда Ҳаракат таржимон ва боғловчи бўғин вазифасини бажаради:

  • «АЛЛАТРА» мутахассислари Боливия Мудофаа вазирлиги учун семинар ўтказганда, илм-фанни миллий хавфсизлик тилига таржима қилиш орқали, уни қарор қабул қилувчилар учун амалий жиҳатдан фойдали қиладилар.
  • Фильмлар, мақолалар ва маърузалар орқали Ҳаракат илмий билимларни кенг жамоатчилик учун очиқ ва тушунарли қилади. Мисол учун, одамлар нанопластик ўз оила аъзолари ва келажак авлодлари саломатлигига қандай таъсир қилишини англаганларида, бу муаммо мавҳум тушунчадан аниқ воқеликка айланади.

«АЛЛАТРА» кўнгиллиларининг бундай саъй-ҳаракатлари натижасида халқаро ҳамжамият долзарб таҳдидларнинг кўлами ва табиати ҳақидаги холис маълумотларга ўз вақтида эга бўлади. Бу эса янада онгли глобал кун тартибини шакллантиришга ёрдам беради ва натижада ечимларни топиш анча реал ва амалга ошириш мумкин бўлган жараёнга айланади.

3. Институционал соҳа: Фуқаролик дипломатия ва халқаро ҳамкорлик

Институционал даражада, «АЛЛАТРА» ҳаракати замонавий жамиятда кўпинча бир-биридан тарқоқ ижтимоий соҳалар — фан, сиёсат, дин ва фуқаролик фаоллигини бирлаштириб, «кўприк» (boundary spanner) вазифасини бажаради. 

Бу иш фаол фуқаролик дипломатияси орқали амалга оширилади: Ҳаракат иштирокчилари халқаро ташкилотлар, сиёсий элиталар ва маънавий лидерлар билан ҳамкорлик қиладилар. Уларнинг фаолияти ҳам БМТ ва Қўшма Штатлардаги Капитолий тепалиги каби дунёнинг асосий майдонлари ва «кабинеталарида», ҳам дунёнинг етакчи институтлари билан мулоқот доирасида олиб борилади. Ҳаракат ҳамкорлари орасида Боливиянинг «Сан-Пабло» Католик университети, Негевдаги Довуд Бен-Гурион университети ва АҚШдаги Бей Атлантик Университети бор. Исроилдаги Миллий хавфсизлик тадқиқотлари институтининг (INSS) асосий йиллик анжуманида Ҳаракатнинг маърузалар билан қатнашиши муҳим ва рамзий воқеа бўлди.

«АЛЛАТРА» кўнгиллилари дунё миқёсидаги асосий халқаро майдонларнинг доимий иштирокчилари. Улар Бокуда бўлиб ўтган БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенцияси иштирокчиларининг 29-конференциясида (COP29) фаол иштирок этиб, геодинамика ва нанопластик бўйича илмий маълумотларни тақдим этдилар ва глобал ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун бир қатор ишчи учрашувлар ўтказдилар. Уларнинг овози Ар-Риёддаги COP16, Колумбиядаги COP16 ҳамда 2025 йилнинг февраль ойида Нью-Йоркда бўлиб ўтган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқтисодий ва Ижтимоий Кенгаши (ECOSOC) йиғилишида ҳам янгради. Ушбу йиғилишларда «АЛЛАТРА» президенти Марина Овцинова юқори мартабали дипломатларга иқлимий, геодинамик ва экологик хавфларнинг ҳақиқий кўлами бўйича якдил позицияни етказди.

2024 йил «АЛЛАТРА» президентининг Ватиканда Рим папаси Франциск билан учрашуви муҳим воқеага айланди. Шахсий аудиенция давомида Марина Овцинова Ҳазрати Олийларига «АЛЛАТРА»нинг «Ердаги иқлим офатларининг прогрессияси ва уларнинг ҳалокатли оқибатлари ҳақида» ҳисоботини тақдим этди. 2025 йилнинг май ойида Муқаддас Тахт  тасарруфидаги Давлат котибияти ҳузурида ташкил этилган Centesimus Annus Pro Pontifice («CAPP») жамғармасининг халқаро конференцияси доирасида ўтказилган йиғилиш ҳам алоҳида аҳамиятга эга бўлди. Ушбу учрашувда «АЛЛАТРА» президенти Ватикан давлат котиби кардинал Пьетро Паролинга «Нанопластик биосферада: молекуляр таъсирдан умумсайёравий инқирозгача» номли хисоботни тақдим этди ва Ҳаракат кўнгиллиларининг миннатдорлик хатини топширди. Кардинал Паролин «АЛЛАТРА»нинг саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлади ва Ҳаракатнинг миссияси глобал миқёсда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

«АЛЛАТРА» Ватикан билан мулоқотда иқлимий, геодинамик ва экологик таҳдидлар масалаларини кўтариш орқали, ушбу муҳокамани сиёсий ва иқтисодий манфаатлар доирасидан ташқарига — умуминсоний гуманистик қадриятлар ва ахлоқий бурч даражасига олиб чиқмоқда.

Шундай қилиб, «АЛЛАТРА» кўнгиллиларининг фаолияти — бу энг соф ва самарали шаклдаги фуқаролик дипломатиясининг ифодаси. Улар расмий дипломатияни тўлдирувчи «юмшоқ куч» яратишади. Бу дипломатиянинг янги тури — масъулиятли, илмий асосланган ва фақатгина инсоният келажаги ҳақида қайғурадиган. Бу масъулият дипломатияси — дунё тақдири уларга боғлиқ бўлганларни хабардор қилиш учун маънавий бурчни бажариш.

4. Тадқиқот соҳаси: Фанлараро ёндашув ва хавф-хатарлар таҳлили

Аввал айтиб ўтганимдай, Ҳаракатнинг илмий фаолияти  асосида «АЛЛАТРА» олимлар гуруҳининг ноёб интегратив ёндашуви ётади. Бу ёндашув турли таҳдидларни олдиндан прогноз қилиш ва уларни бартараф қилиш усулларини ишлаб чиқиш имконини беради.  Айнан шу гуруҳ 20 йил олдин Сибирь магматик плюмидан келаётган жиддий таҳдидни биринчи бўлиб аниқлаб, уни  дегазациясини бошқариш бўйича илмий ёндашувни таклиф қилган. Ҳудди шу гуруҳ нанопластикнинг хавфли салоҳиятини бу муаммони жаҳон илмий ҳамжамияти ўрганишни бошлашидан анча олдин аниқлаб, бу йўналишда илк қадамларни ташлаган.

Ушбу олимлар гуруҳи билан бир қаторда, тадқиқот фаолиятига «АЛЛАТРА» кўнгиллиларининг кенг жамоаси ҳам жалб қилинган. Гап жойларда дастлабки маълумотларни тўплаш, гувоҳлар билан мулоқот қилиш, дала таҳлилини ўтказиш ва маълумотларни фанлараро солиштириш ҳақида кетяпди. Турли касб эгалари томонидан амалга ошириладиган бу фаолият илмий жараёнга кўп қирралик ва мослашувчанлик қўшади. Бундай синергия туфайли кўпинча ҳатто етакчи университетлар ва илмий-тадқиқот марказлари диққатидан четда қоладиган жиҳатларни қамраб оладиган таҳлилий маълумотлар тўплами шаклланади.

Институционал тарафкашликнинг йўқлиги ва фанлараро ёндашувга очиқлик, қонуниятларни  ва қотиб қолган парадигмалар доирасидаги яширин алоқаларни аниқлаш имконини беради. Бундай ёндашув кўплаб соҳаларда талаб қилинадиган ва амалда қўлланиладиган билимлар синтезини шакллантиради. Бу ерда Ҳаракат катализатор ролини ўйнайди, у инсониятга биргаликда ечим топишга имкон берадиган глобал платформани ва воситаларни яратади.

«АЛЛАТРА» ёндашувининг конкрет натижалари ва ноёб қиймати унинг асосий таҳлилий ишланмаларида намоён бўлади:

  • Моделларнинг прогноз қилиш қиймати: фанлараро маълумотлар синтези асосида иқлимий ва геодинамик катаклизмларнинг экспоненциал ўсишини аниқ прогноз қилган ва замонавий кузатувлар билан тасдиқланаётган моделлар ишлаб чиқилди.
  • Экология соҳасида аналитик қиймат: Нанопластик ҳусусиятларини чуқур ўрганиш унинг ноёб физик-кимёвий ҳусусиятини  —   электростатик зарядни тўплаш ва узоқ вақт давомида сақлаш қобилиятини   аниқланди. Бу эса унинг биологик ҳужайраларга кириб бориш механизмларини ва инсон ҳамда экотизимлар саломатлиги учун тизимли оқибатларни тушунтиришга имкон бериб, ушбу таҳдидни бартараф этиш йўлларини англашга асос яратди.
  • Геодинамик хатарларнинг таҳлили: Сибирь магматик плюми ҳақидаги маълумотларни комплексли баҳолаш,  плюмнинг танқидий фаоллик босқичини ва эҳтимолий глобал оқибатларини олдиндан прогноз қилиш ҳамда дегазация орқали бу таҳдидга қарши ечим таклиф этиш имконини берди.

Бу «АЛЛАТРА» ҳаракатининг расмий сайтида бир қатор таҳлилий ҳисоботлар серияси орқали кенг жамоатчилик эътиборига тақдим этилган илмий фаолият натижаларининг фақат кичик бир қисми холос. Уларни ўрганиб чиқиш орқали ҳар бир киши геодинамик, иқлимий ва экологик инқирозларнинг сабаблари ва кўлами ҳақида тўлиқ, илмий тасдиқланган маълумотларга эга бўлиши мумкин.

Шундай қилиб, «АЛЛАТРА» фақат тасдиқланган маълумотлар, эмпирик кузатувлар ва фанлараро таҳлилга таянган ҳолда, объектив илмий тасаввурни шакллантиришга салмоқли ҳисса қўшяпди. Бундай ёндашув глобал илмий ҳамжамиятда фанлараро интегратив таҳлил ва конвергент тадқиқотларга эътиборни сезиларли даражада оширяпди.

Янги илмий этика — эпистемологик масъулият этикаси шаклланяпди. Бундай масъулиятнинг устувор мақсади академик статус-квони сақлаб қолиш эмас, балки ҳаётни, иқлимни ва барқарор келажакни ҳимоя қилиш учун самарали ечимларни излаш. «АЛЛАТРА» кўрсатаётган юксак инсонпарварлик ва стратегик қадр-қиймат айнан мана шу контекстда намоён бўляпди: фан ўзининг ҳақиқий асосларига қайтиб, аввалам бор,  ҳаётни ва инсоният цивилизациясининг келажагини ҳимоя қилиш воситасига айланяпди. 

Ҳуқуқни ҳимоя қилиш фаолияти ва тарқоқликни бартараф этиш бўйича саъй-ҳаракатлар

Тизимли инқирознинг чуқурлиги ва давлат институтлари  барқарорлигининг муҳимлигини англаш «АЛЛАТРА» халқаро ижтимоий ҳаракати иштирокчиларини фундаментал демократик қадриятларни фаол ҳимоя қилишга ундаяпди. Чунки ишончли ҳуқуқий асос ҳамда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига ҳурмат бўлмаса, глобал таҳдидларга барқарор ва адолатли жавоб қайтариш учун мустаҳкам пойдевор яратиб бўлмайди.

Қутбланиш зўрайиб бораётган бир даврда Ҳаракат глобал бирдамлик катализатори сифатида ҳаракат қилиб, замонавий таҳдидларга биргаликда жавоб беришнинг асоси сифатида маданиятлараро ва динлараро мулоқот ғояларини изчил илгари суряпди. «АЛЛАТРА» Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг мақсадларига ҳамоҳанг ва глобал фуқаролик жамиятини мустаҳкамлашга ёрдам берадиган соғлом ва барқарор ривожланишнинг асосий шартлари бўлган сўз ва ахборотдан фойдаланиш эркинлигини фаол ҳимоя қилади.

Ушбу инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш фаолияти юқори халқаро даражадаги мақсадли муносабатларда ўз аксини топяпди.

Америка Қўшма Штатларининг Халқаро диний эркинлик бўйича Комиссияси (USCIRF) ва Оқ уйнинг эътиқод   масалалари бўйича Идораси вакиллари билан учрашувларда Ҳаракат президенти халқаро хавфсизликка таҳдид солаётган Россиядаги антикульт тузилмаларнинг ташаббуси билан «АЛЛАТРА» иштирокчилари таъқиб қилина бошлагани ҳақида таҳлилий ҳисоботларини тақдим этди.

Ушбу ўзаро ҳамкорликнинг аҳамияти шундаки, у АҚШ федерал идораларининг диққатини инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари тизимли равишда антикульт тузилмалари томонидан бузилаётганига қаратмоқда.  Бу тузилмалар илмий тадқиқотларнинг тарқалишига тўсқинлик қилади, сўз эркинлиги, эътиқод эркинлиги ва фуқароларнинг демократик ҳуқуқларини бостиради.  «АЛЛАТРА»нинг ҳиссаси эса АҚШ Конгрессидаги йиғилишларда кўриб чиқиш учун асос бўлиши мумкин бўлган антикульт тармоқнинг бузғунчи роли ҳақида кўплаб аниқ ва ҳужжатлаштирилган фактларни тақдим этишдан иборат.

Ҳаракат иштирокчилари ушбу муаммони халқаро майдонга олиб чиқиш орқали, фундаментал эркинликларга мунтазам равишда путур етказаётган деструктив антикульт тармоқлар фаолиятига чек қўйиш зарурлигига эътибор қаратмоқдалар. Зўрайиб бораётган глобал фалокатлар  шароитида ушбу тармоқларнинг демобилизация қилиш функцияси алоҳида ташвиш уйғотмоқда. Уларнинг хатти-ҳаракатлари жамоат субъективлигини бўғиб, ўз вақтида ва самарали қарорлар қабул қилиш учун зарур бўлган муҳим маълумотларнинг тарқатилишига тўсқинлик қилади. Шу нуқтаи назардан, «АЛЛАТРА»нинг ҳаракатлари халқаро ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва демократик жамиятларнинг глобал таҳдидларга барқарорлигини мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга.

Ҳаракатни таъқиб қилиш сабаблари ва уни обрўсизлантириш  кампанияси

Афсус билан таъкидлаш жоизки, «АЛЛАТРА» ҳаракатининг фаолияти айрим Россия тузилмалари томонидан уюшган қаршиликка дуч келмоқда. Ўн йилдан бери Александр Дворкин бошчилигидаги Россия динларни ва секталарни ўрганиш марказлари ассоциацияси (РАЦИРС) Ҳаракатни дискредитация қилишга қаратилган мақсадли кампанияни олиб боряпди. Мазкур ташкилот оммавий ахборот воситалари ва тегишли идоралардаги кенг таъсир тармоқларидан фойдаланган ҳолда Ҳаракат иштирокчиларига нисбатан кенг кўламли ахборот ҳужумини бошлаган.

Ушбу қаршиликнинг сабаби айрим Россия ҳукумат  доираларининг Сибирь магматик плюми билан боғлиқ таҳдид ҳақидаги маълумотларнинг тарқалишига йўл қўймасликка бориб тақалади. Чунки ушбу плюмнинг отилиши бутун сайёра учун фожиали оқибатларни келтириб чиқаради. Бундай маълумотларнинг тарқалиши Россияда ресурслар ва ҳокимият тақсимоти билан боғлиқ айрим тузилмалар учун хавф туғдиради, негаки таҳдидни тан олиш нафақат уларнинг обрўсига, балки уларнинг шахсий манфаатларига ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Шу боис мазкур кучлар томонидан «АЛЛАТРА»ни дегуманизация қилишга қаратилган мақсадли кампаниянинг бошлаб юборилиши натижасида, Ҳаракат 2023 йил Россия ҳудудида «номақбул ташкилот», 2025 йилнинг июнь ойида эса экстремистик ташкилот деб эътироф этилди. Мазкур қарорлар Рим папасининг Ҳаворийлик фотиҳасини олган ва халқаро майдонда юқори даражадаги ишончга эга бўлган халқаро ҳаракатга нисбатан ҳам ҳуқуқий, ҳам мантиқий бемаънилик.

Тор доираларнинг шахсий манфаатларига хизмат қилиш мақсадида бутун халқаро ҳаракатнинг фаолиятини  тақиқлаш тўғрисида қарор қабул қилиниши, шахсий манфаатлар жамоат манфаатларидан устун қўйилганини намойиш этади. Бу эса Россияда бундай ўзбошимчаликка қарши тура оладиган демократик институтлар йўқлигидан далолат беради.  Россиядан ташқарида РАЦИРС андозаларига мувофиқ тузилган қораловчи қарашларнинг тарқалишига эса, диктатуранинг демократик қадриятларга қарши когнитив уруши сифатида қараш лозим, чунки бу ерда шахсий манфаатлар инсоният фаровонлиги ҳамда одамларни ва сайёрани ҳимоя қилиш бўйича халқаро ташаббусларга қарши қўйилмоқда.

Тарихий контекст бу қарама-қаршиликнинг моҳиятини чуқурроқ тушунишга ёрдам беради. Илмий фактларга қарши чиқиш Коперникнинг гелиоцентрик тизимини рад этишга ўхшайди: бу зиддият унинг кашфиёти далиллар етишмаслиги туфайли пайдо бўлмаган, балки эски парадигмадан фойда олаётганларнинг мавқеи ва нуфузига таҳдид солгани учун юзага келган. Ўтмишда ҳам, ҳозирда ҳам «таъқибчилар»нинг асосий мақсади прагматиклигича қолмоқда: корпоратив манфаатлар билан қўллаб-қувватланган назорат, ресурслар ва мавқени йўқотишдан қўрқиш.

«АЛЛАТРА» иштирокчилари оммавий майдонда фаол кўтариб келаётган нанопластик таҳдидига халқаро миқёсда етарли эътибор берилмаётгани ҳам худди шу нуқтаи назар билан тушунтирилиши мумкин. Нанопластикнинг зарарли хусусиятлари ҳақидаги илмий нашрлар сони ортиб бораётганига қарамай, идрок этиш инерцияси туфайли унинг ҳақиқий зарари ҳали ҳам тўлиқ баҳоланмаган. Одам ўз кўзи билан кўра олмайдиган таҳдидни кўпинча мавҳум нарсадай қабул қилади. Игнац Земмельвейснинг қўлларни дезинфекция қилиш ҳақидаги кашфиётини эсланг: бу кашфиёт туғаётган аёлларнинг ўлимини кескин камайтирган бўлса-да, ўша пайтда тиббиёт ҳамжамияти томонидан рад этилган, чунки замонавий нанопластик сингари, бактерияларни ҳам кўз билан кўриб бўлмаган. Бироқ, унинг кўринмаслиги унинг хавфини камайтирмайди.

Замонавий олимлар нанопластикнинг ҳақиқий хавфи ҳақида ишончли далилларга эга. Бир вақтлар микробларнинг мавжудлигини тан олиш тиббиёт учун инқилоб бўлгани каби, бугунги кунда ҳам янги таҳдидга муносиб жавоб қайтариш илмий ҳалоллик ва эпистемик масъулиятни талаб қилади.

Ушбу тарихий параллеллар марказий гуманистик императивни таъкидлайди: инсон ҳаётининг қадри ва цивилизациянинг омон қолиши корпоратив манфаатлар, сиёсий мартаба ёки илмий обрўни ҳимоя қилишдан устун бўлиши керак.

Ушбу таҳдидлар шароитида «АЛЛАТРА» ҳаракати ўз фаолият юритиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш орқали бутун фуқаролик жамиятининг асосий ҳуқуқларини муҳофаза қиляпди: глобал муаммоларни очиқ муҳокама қилиш эркинлиги, мустақил илмий ҳамжамиятларнинг тадқиқот олиб бориш ҳуқуқи ва инсониятнинг омон қолиш ҳамда келажакқа оид қарорларни ўзлари қабул қилиш ҳуқуқи. Шу тариқа, «АЛЛАТРА» ҳаракати демократик эркинликларнинг ишончли ҳимоячиси сифатида фаолият юритиб, цивилизацияли жамиятнинг асосларига қаратилган таҳдидларга қарши турибди.

«АЛЛАТРА» ҳаракатининг глобал ва индивидуал даражадаги стратегик аҳамияти

Хулоса сифатида мен «АЛЛАТРА» ҳаракатининг бизнинг умумий келажагимиз учун фундаментал аҳамиятини шакллантириб бермоқчиман. Унинг аҳамияти иккита ўзаро боғлиқ бўлган глобал ва шахсий даражада намоён бўляпди.


Глобал даража

Глобал даражада Ҳаракат инсоният учун ноёб эрта огоҳлантириш тизими вазифасини бажаради. Тарқоқлик ва бюрократияга ботиб кетган кўплаб бошқарув тузилмалари экзистенциал хавфларни етарли даражада баҳолай олмаган пайтда, «АЛЛАТРА» фуқаролик жамияти номидан бу вазифани ўз зиммасига олди. Бу инсониятнинг кўзи ва қулоғи бўлиб, мавжуд жавоб механизмлари доирасида тан олинмаган нарсаларни кўради ва эшитади. «АЛЛАТРА» олиб бораётган кўп қиррали фаолиятнинг қиймати нафақат диагностикада, балки мисли кўрилмаган прогностик аниқликка эга бўлган ноёб, фанлараро, интегратив ёндашувда ҳамдир.

Бундан ташқари, Ҳаракат томонидан ишлаб чиқилган ечимлар (нанопластикни нейтрализация қилишдан тортиб бошқариладиган дегазациягача) — бу экологик ва геодинамик фалокатларни олдини олиш бўйича халқаро стратегияларга интеграция қилиниши мумкин бўлган конкрет ечим воситалари.

«АЛЛАТРА» илмий ҳамжамияти томонидан тақдим этилган таҳдидлар таҳлили халқаро даражада аҳолини ва инфратузилмаларни ҳимоя қилиш бўйича асосли қарорлар қабул қилишга, ҳамда глобал ва минтақавий даражада хавфсизликни таъминлашга қаратилган стратегияларни шакллантиришга имкон беради.

Шу билан бирга, «АЛЛАТРА», фан, сиёсат, дин ва жамият каби бир-бирига жуда муҳтож соҳалар ўртасида «кўприк» вазифасини бажаради. Унинг вакиллари мураккаб илмий маълумотларни миллий хавфсизлик учун аниқ таҳдидлар тилига, инсонпарварлик бурчи тилига ва ҳар бир одам учун шахсий масъулият тилига ўгирадилар. Улар Конгресс аъзолари билан миллий хавфсизлик тилида, ҳарбийлар билан фуқаролик мудофааси тилида, шифокорлар билан эпидемиология тилида гаплашадилар.

Шу сабабдан, «АЛЛАТРА» иштирокчиларининг  глобал институтлар билан ҳамкорлиги лоббизм эмас, балки экзистенциал инқирозга фавқулодда фуқаролик жавобининг оқилона тизими. Ушбу фаолият деструктив кучлар томонидан сунъий равишда яратилаётган ахборот блокадасини бартараф этиш ва етарлича эътибор берилмаётган, аммо ўта муҳим аҳамиятга эга бўлган билимларни қарор қабул қилувчиларга  етказиш орқали, замонавий экзистенциал таҳдидларга қарши муносиб чоралар ишлаб чиқишнинг амалий модели ҳисобланади.


Индивидуал даража

Идивидуал даражада, «АЛЛАТРА» бугунги ташвишларга тўла дунёда одамга етишмаётган нарсани беради: маъно, умид ва амалий ҳаракат воситасини.

  • У номаълумлик ва беқарорлик туфайли юзага келадиган фалажловчи қўрқувдан халос этувчи аниқ, мантиқий ва илмий асосланган дунёқарашни таклиф қилади.
  • У ечим борлигини, унга эришиш мумкинлигини ва бу ечимнинг калити ўз қўлимизда — бўлинишларни енгиб ўтиш ва халқаро мулоқотни ривожлантиришда эканини кўрсатиб, умид бахш этади.
  • Шунингдек, у касби, ёши ёки яшаш жойидан қатъи назар, ҳар бир инсонга глобал муаммоларга қарши курашиш каби умумий саъй-ҳаракатга ўз ҳиссасини қўшишга имкон берадиган аниқ ва амалий воситаларни тақдим этади.

Натижада, ҳам индивидуал, ҳам глобал даражада ўрганилган ночорлик бартараф этилади, пассив хавотир ўрнини фаол ҳаракат эгаллайди, ёлғизлик ҳисси эса жаҳон ҳамжамияти билан ҳамжиҳатлик ва глобал муаммоларни ҳал этишда амалий иштирокка алмашади.

«АЛЛАТРА» инсонга ўз ҳаётининг чуқур қадр-қиммати ва аҳамиятини англашда ёрдам беради. У нафақат тирик қолиш субъекти, балки жамиятнинг ва бутун дунёнинг муҳим ва ажралмас қисми эканини амалиётда англаш имконига эга бўлади.

«АЛЛАТРА»нинг уникал қиймати айнан мана шунда. Бу оддий ҳаракат эмас. Бу цивилизациянинг омон қолиши учун илмий асосланган йўл бўлиб, унда ҳар бир иштирокчининг ҳаракати умумий келажагимиз пойдеворидаги ғишт.

Ишончим комил, «АЛЛАТРА» — одамларни билим ва фундаментал инсоний қадриятлар асосида бирлаштириш бу утопия эмас, балки амалий зарурият эканининг жонли исботи. Ҳа, ҳаракатнинг тадқиқотлари ҳақиқатдан ҳам ўз давридан илгарилаб кетган ва бизнинг вазифамиз — кеч бўлмасидан олдин бу илгарилашдан неъмат сифатида фойдаланиш.

Якуний мурожаат ҳамда ҳамкорлик, мулоқот ва ҳимояга чақириқ

Ҳурматли ҳамкасблар, хонимлар ва жаноблар, дўстлар, биз ҳақиқат лаҳзасига етиб келдик. Биз хавотирли сигналларни эътиборсиз қолдиришни, одатланиб қолган парадигмалар ортига яшириниб, дунё хаосга ғарқ бўлаётганини кузатишиз давом эттиришимиз мумкин. Ёки биз жамоавий донолик, жасорат ва стратегик узоқни кўра олиш қобилиятини намойиш этишимиз мумкин.

Мен сизни «АЛЛАТРА» Ҳаракатига инсониятга берилган бебаҳо инъом сифатида қарашга чақираман. Бугун биз жамият учун ҳаётий муҳим функцияларни бепул бажараётган юқори мотивацияга эга малакали фуқароларнинг глобал ҳамжамиятини кўряпмиз:

Биринчидан, бу ноёб эрта огоҳлантириш тизими. Уларнинг тадқиқотлари одамларнинг ҳаётларини сақлаб қолиш учун жуда муҳим бўлган экзистенциал хавфларни олдиндан аниқлайди.

Иккинчидан, бу норасмий дипломатик платформа. Кўнгиллилар алоқалар узилган жойларда мулоқотни тиклашяпди ва қарорлар қабул қилиш учун бирлашиши лозим бўлганларни боғлашяпди. Қутбланиш даврида илм-фан, сиёсат ва фуқаролик жамияти ўртасидаги бундай кўприклар бебаҳо аҳамиятга эга.

Учинчидан, бу жамият барқарорлигининг катализатори. «АЛЛАТРА» иштирокчиларининг фаолияти келажакдаги зарбаларга қарши туриш учун жамоавий қобилиятимизни ошириб, жаҳон ҳамжамияти тўқимасини мустаҳкамлаяпди.

Биз қуролланишга ва табиий офатларнинг оқибатларини бартараф этишга триллионлаб маблағ сарфлашни давом этаётган бир вақтда, ёнгинамизда аниқ, ҳаётий ечимларни таклиф қилаётган ноёб Ҳаракат фаолият кўрсатмоқда. Афсус, унинг салоҳияти етарлича эътироф этилмаяпди. Биз «АЛЛАТРА» ташаббуси аллақачон ифода этаётган ва келажакда ифода этиши мумкин бўлган қиймат кўламини эътибордан четда қолдиряпмиз.

Шунинг учун ҳам бугунги баёнотимдан мақсад, ушбу Ҳаракатнинг асл моҳиятига сизнинг эътиборингизни қаратиш. Кенгроқ назар ташлаб, аллақачон қўшилган ҳиссани ҳам, чуқурроқ ҳамкорлик орқали бизнинг олдимизда очилаётган имкониятларни ҳам англаб етиш жуда муҳим.

Агар биз ҳозирдан экзистенциал муаммоларни ҳал қилишни бошламасак, тез орада уруш олиб борадиганлар ҳам, Ердаги ҳаётга таҳдид солаётган фалокатларнинг оқибатларини бартараф этадиганлар ҳам қолмаслиги мумкин. Умумий келажагимизни сақлаб қолиш йўлини таклиф қилаётганларни эшитиш вақти келди.

Шу боис, бугунги кунда «АЛЛАТРА» фаолиятини қўллаб-қувватлаш инқирозларни олдини олиш учун энг оқилона ва фойдали сармоя эканига ишончим комил. Гап пул ҳақида эмас, балки ҳамкорлик, мулоқот ва ҳимоя ҳақида кетяпди. 

Ва мен барча даражаларда фаол ҳамкорликка чақираман.


Халқаро тузилмаларда овоз ва мавқени кучайтириш

«АЛЛАТРА» ҳаракати аллақачон турли институтлар билан ҳамкорлик қилиш орқали ўз қадр-қимматини намойиш этмоқда.  Бироқ унинг овози кучайтирилиши ва энг юқори минбарларда расман тан олиниши лозим. Мен Ҳаракатга БМТнинг асосий органлари ва ихтисослашган халқаро форумларида кузатувчи ва эксперт мақомини беришга чақираман. Бу уларнинг ҳаётий аҳамиятга эга бўлган маълумотларни  бевосита қарор қабул қиладиган шахсларга етказиш қобилиятини кучайтиради ҳамда глобал хавфсизлик экотизимини барқарорлаштиришга ёрдам беради.


Фанлараро тадқиқотлар:

«АЛЛАТРА» тадқиқотчилари томонидан тақдим этилган илмий маълумотлар ва прогнозларни чуқур таҳлил қилиш мақсадида халқаро миқёсда фанлараро ҳамкорликни йўлга қўйишни таклиф қиламан. Бу энг истиқболли ишланмаларни инқирозга қарши халқаро амалиётга интеграция қилиш учун шароит яратиши мумкин.


Ҳимоя:

Мен «АЛЛАТРА» ҳаракати иштирокчиларини сиёсий таъқиблардан ҳимоя қилишга чақираман. Демократия бостирилган ва зулм авжига чиққан жойларда, уларнинг ҳаётни сақлаб қолишга қаратилган фаолияти бизнинг бирдамлигимизни талаб қиладиган жасорат актига айланяпди.

«АЛЛАТРА» феноменини инкор этиш — бу стратегик кўрликни намоён этиш дегани. У билан курашиш — ўзини ўзи даволашга жон-жаҳди билан ҳаракат қилаётган инсониятнинг иммун тизимига қарши курашиш дегани. Ягона оқилона ва масъулиятли йўл — бу ҳамкорлик ва мулоқот.

Мен бутун ҳаётим давомида мулоқотнинг кучига ишониб келдим. Бугун мен сизни тарихимиздаги энг муҳим мулоқотга — омон қолишга қаратилган мулоқотга чақираман. «АЛЛАТРА» ҳаракати орқали инсониятнинг ўзи бизга қўл узатяпди. Биз бу чақириққа қандай жавоб берамиз?

Бугун ҳар бир сўз ва ҳаракат муҳим аҳамиятга эга бўлган замонавий дунёда, мен четда қараб турмаслик масъулиятини ҳис қиляпман. Менинг маънавий бурчим — инсоният тақдири учун масъулият ҳисси ва уни ҳимоя қилиш истаги асосида бирлашган жонкуяр, фаросатли ва одобли одамлар жамоаси бўлган «АЛЛАТРА» ҳаракати фаолиятига қўшилиш.

«АЛЛАТРА» ҳаракатининг фахрий вакили бўлиш ва жамият виждонининг ушбу самимий ва ўз вақтида янграётган овозини эшитишга ёрдам бериш мен учун катта шараф.

Ишончим комил, инсониятнинг келажаги бизнинг ҳаётимиз дарахтида мева бермайдиган қуруқ шохларга ўхшаган эскирган ақидаларга қанчалар яхши риоя қилишимизга эмас, балки янги куртакларни қанчалар эътибор билан парвариш қилишимизга боғлиқ. Бизнинг келажагимиз умиднинг янги, тирик куртакларини қанчалар тез кўришни, қадрлашни ва асрашни ўргана олишимизга боғлиқ. «АЛЛАТРА» халқаро ижтимоий ҳаракати, шубҳасиз, ана шундай истиқболли куртаклардан бири.

«АЛЛАТРА» иштирокчилари глобал фуқаролик жамиятининг авангарди. Бу бошқа бировлар ҳаракат қилишга қарор қилишини  кутмайдиган одамлар. Улар бизнинг умумий келажагимиз учун масъулиятни ўз зиммаларига олиб, ўзларининг профессионал тажрибалари ва шахсий вақтларидан фойдаланиб, бошқалар девор кўтараётган жойда кўприклар қуряпдилар.

Мен барча фаросатли ва масъулиятли одамларга мурожаат қиламан: оилаларимиз, келажак авлодларимиз ва бутун инсоният келажаги ҳақида гап кетаётганда четда қараб турманг. Бугун бизга ҳар қачонгидан ҳам барчамизнинг фаровонлигимиз йўлида ҳаракат қилишга тайёр одамлар керак.

Пассив кузатиш вақти тугади. Кимдир бизнинг муаммоларимизни ҳал қилишига умид қилиш вақти ҳам бутунлай орқада қолди. Бугун инсоният тарихининг ўзи бизнинг олдимизга савол қўймоқди: у давом этадими ёки бизнинг бефарқлигимиз, бағритошлигимиз, ғайриинсонийлигимиз туфайли ўз ҳаракатини тўхтатадими? Бу саволнинг жавоби ҳар биримизнинг қалбимизда.

Агар сиз яқинлашиб келаётган таҳдидлар ҳақида тасдиқланган илмий билимларга эга бўла туриб, халқаро миқёсда унга муносиб жавоб йўқлигини кўрсангиз, унда қалбингиз сизга нима дейди? Агар қалбингиз инсониятнинг эртанги кунини ҳимоя қилишга чорлаётган бўлса, унда ўз масъулиятингиз ва имкониятларингиздан келиб чиққан ҳолда «АЛЛАТРА» ҳаракатини — фарзандларимиз ва набираларимиз учун умид чироғини ёқаётган мана шу эзгу ташаббусни  қўллаб-қувватланг!

Ҳозир ҳар биримиз ўз шароитларимиздан келиб чиққан ҳолда, умумий келажагимизга ҳисса қўшиш имкониятига эга бўлган ноёб бир даврда яшаяпмиз. Бу вақт биздан бефарқ бўлмасликнини талаб қилади, чунки инсоният тақдири ҳар бир одамнинг иштирокига боғлиқ.

Битта нарсани тушуниш керак: содир бўлаётган воқеаларга ва зўрайиб бораётган таҳдидларга соғлом фикр ва холис  беғараз қараш, фаол иштирокни талаб қилади. Четда туриш — ўз авлодларимизнинг келажагига хиёнат қилиш дегани. Ҳеч бир ақли расо одам биз аллақачон тўқнашаётган воқеликни инкор этишга ҳаққи йўқ. Акс ҳолда, биз ёруғ келажаги учун яшаб, меҳнат қилиб келаётган фарзандларимизни бу келажакдан маҳрум қилишимиз мумкин.

Мен юраги ва ақли бор ҳар бир одамга мурожаат қиламан: менинг сўзларимга бефарқ бўлманг. Фарзандларингиз ва набираларингиз келажаги учун умумий ишга ўз ҳиссангизни қўшинг. Уларни бу келажакдан маҳрум қилманг.

Агар қалбингизда ўз авлодларингизга нисбатан  меҳр-муҳаббат  бор бўлса, уларнинг тақдирига бефарқ бўлманг. «АЛЛАТРА» ҳаракатини ва унинг ташаббусларини қўллаб-қувватланг — улар бутун инсоният омон қолиши ва фаровон яшаши учун имконият беряпди.

Алоҳида мен илмий ва қарор қабул қилувчи доиралар вакилларига мурожаат қилиб, уларни «АЛЛАТРА» ҳаракати бугунги кунда нафақат халқаро мулоқот платформаси, балки биринчи навбатда ўз давридан анча илгарилаб кетган илмий ташаббуслар генератори сифатида ҳам катта аҳамиятга эга эканини тан олишга чақираман. Эслатиб ўтишимга ижозат берсангиз: бундан йигирма йил аввал ҳаракатнинг тадқиқот ядроси нафақат нанопластикнинг деструктив табиатини аниқлаб, иқлим офатларининг экспоненциал ўсишини белгилаб берди, Сибирь магматик плюмидан келаётган жиддий хавфга ишора қилиб, бошқариладиган дегазация механизмини таклиф қилди, балки шунингдек геодинамик, иқлимий ва экологик омилларнинг ўзаро таъсири натижасида юзага келадиган поликризиснинг тизимли табиатини ҳам асосли равишда исботлаб берди. Бугунги илмий парадигма бу хулосаларга энди-энди яқинлаша бошлади. 

Мисол учун, фақатгина 2010 йиллардан бошлаб академик доираларда нанопластикнинг ташқи заряди ва унинг потенциал таҳдидини ўрганишга бағишланган мақолалар пайдо бўла бошлади. Ваҳоланки, «АЛЛАТРА» олимлари бундан анча олдин нанопластикнинг мана шу ўзига хос хусусиятларига эътибор қаратиб, унинг экологик ҳамда биологик хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ушбу хусусиятларни зарарсизлантириш усулларини ўрганиш масаласини кўтарган эдилар.

«АЛЛАТРА»нинг тадқиқотлари ва прогнозларини ўн йил давомида эътиборсиз қолдириш – превентив чораларни кўриш имкониятини  мисли кўрилмаган даражада қўлдан бой бериш бўлди ва бу ҳолат бугун биз дуч келаётган инқирозларни янада чуқурлаштирди.

Шу боис, мен ҳозир ҳаракат қилишга чақираман: «АЛЛАТРА» тадқиқотларининг юқори долзарблиги ва амалий аҳамиятини эътироф этиб, уларни халқаро илмий дискурсга киритиш учун зарур шарт-шароитларни яратиш керак. Академик рақобат даври экзистенциал таҳдидлар қаршисида ҳамкорлик даврига йўл бериши лозим.

Алоҳида мен қарорлар қабул қиладиган шахсларга мурожаат қилиб, уларни илмий ташаббусларни бостириш амалиётидан воз кечишга ҳамда бугунги дунёда анъанавий илмий парадигмалардан илгарилаб кетишга қодир бўлган интеллектуал кучлар борлигини тан олишга чақираман. «АЛЛАТРА» таклиф этаётган тадқиқотлар ва ечимлар — рақобат предмети эмас, балки цивилизациямиз омон қолиши учун зарур бўлган восита бўлиб, улар миллий ва халқаро стратегияларда қўллаб-қувватланиши лозим.

Тарих бизни унвонларимизга қараб эмас, балки ўз замонасидан илгарилаб кетганларни эшита олиш қобилиятимизга қараб баҳолайди. «АЛЛАТРА»нинг ютуқлари қарама-қаршилик учун сабаб эмас, аксинча миннатдорлик билан қабул қилиниши керак бўлган келажак пойдевори. Келажак биздан нафақат ақл-идрокни, балки илмий билимларнинг қадрини тан олиш учун жасоратни ҳам талаб қилади  — ҳатто у биз кутмаган жойдан келган бўлса ҳам.

Кибрга берилиб, ақл-идрок овозини бўғманг —  бу бутун инсоният тақдирини хавф остига қўяди. Бугун биз инсоният тарихидаги энг хавфли таҳдид олдида турибмиз. Мана шундай вазиятда мен сизга мурожаат қиламан: ҳеч нарса қилмай, қўл қовуштириб ўтириш учун суистеъмол қилинган ҳокимият туфайли тарих якун топмаслиши ва ўз йўналишини давом эттириши учун уни қўллаб-қувватланг.

Келажак олдиндан белгиланиб қўйилмаганини унутмаслигимиз лозим. Айнан биз, ўз ақлимиз ва қалбимиз билан уни белгилаймиз.


Ҳурмат билан,

Шайх Доктор Рафа Халаби,

Исроилнинг Кармель тоғидаги друзлар жамоаси