Қандай қилиб дезинформация бизнинг онгимизга ва миллатимизга ҳужум қилади: хавфсизлик бўйича мутахассис Эгон Чолакяндан муҳим маълумот

Ҳамма нарса бир-бири билан узвий боғлиқ бўлган бугунги дунёда, биз турли манбалардан келаётган маълумотларга ҳаддан ташқари кўмилиб кетганмиз, аммо уларнинг ҳаммаси ҳам ишончли эмас. Аксарият ҳолатларда оммавий ахборот воситалари бизга тақдим этадиган маълумотлар холисликдан йироқ. Кўпинча оммавий ахборот воситалари бизга тақдим этаётган маълумотлар қанчалар тўғри эканини текширишга вақтимиз бўлмагани учун, биз уни қандай бўлса шундайлигича қабул қиламиз. Бироқ, бу маълумотлар ҳар доим ҳам ҳақиқатга тўғри келмайди. Аудиторияни маълум бир мақсад билан алдаш ёки манипуляция қилиш учун атайин чалғитувчи маълумотларни тарқатиш дезинформация деб аталади.
Доимий равишда дезинформацияни қабул қилиш бизнинг психологик саломатлигимизга катта хавф туғдириши мумкин. Айнан шунинг учун бизнинг онгимизга ва руҳий саломатлигимизга дезинформациянинг таъсирини билиш ниҳоятда муҳим, чунки биз янгиликлар, ижтимоий тармоқлардаги хабарлар ва онлайн-ОАВ денгизида ҳаракатланамиз.
Кўп тадқиқотчилар жаҳон оммавий ахборот воситаларида дезинформация даражасининг ортиб бораётгани аудиторияда ташвиш келтириб чиқараётганини таъкидлаяпдилар. Биз бутун дунё бўйлаб содир бўлаётган хавотирли воқеалар, бизда асабийлашиш ҳолатини қўзғатадиган омил деб ўйлашга одатланганмиз. Бироқ, бизда юзага келаётган ташвишнинг катта қисми хавотирли воқеаларнинг ўзи билан эмас, балки уларнинг оммавий ахборот воситаларида ёритилиши билан боғлиқ эканини тан олиш жуда муҳим.
Биз доимий равишда оммавий ахборот воситаларида дуч келадиган ҳақиқий душман – бу дезинформация. Бу сайлов натижаларига таъсир қилиши, ҳукуматларни ағдариши ва жамиятни парчалаб юбориши мумкин бўлган улкан куч. Бу оддий душман эмас; бу биз кўрадиган янгиликларда ва телевизор экранларида гуллаб яшнаётган душман. Унинг мақсади – бизнинг онгимизни назорат қилиш ва кўп ҳолатларда у бизга ўйлаганимиздан кўра кўпроқ зарар етказади. Ҳозирги кунда Европадаги ва АҚШдаги барча демократик жамиятлар дезинформацияга қарши кураш олиб боришяпди.
Дезинформациянинг янги қирралари очилди
Яқинда америкалик разведка мутахассиси ва миллий хавфсизлик бўйича эксперти Эгон Чолакян ўзининг "Гроссмейстерлар реванши. Яширин ўйинчилар фош бўлди" номли видеомурожатида бу масалани кўтариб чиқди. Видеомурожатда у дезинформация бу замонавий қурол эканини тушунтириб, душман томонлар уруш санъатининг энг олий тамойилига амал қилганларида, яъни душманнинг кучи билан душманни енгишганида, ундан самарали фойдаланишларини тушунтириб берди.
У шундай деди: “Бу империяларнинг юксалиши ва қулаши, сиёсий ва диний тизимларнинг шаклланиши ва парчаланиши, ҳамда оммани бошқариш негизида ётадиган қадимий тактика”. Ушбу видеода у шунингдек антидемократик рақиблар жаҳон демократиясининг асосларини поймол қилиш йўлида дезинформациядан қандай фойдаланишларини ҳам кўрсатиб беради.
Эгон Чолакянни бундай маълумотларнинг ишончли манбаи деб ҳисоблаш мумкин. Унинг расмий сайтида жойлаштирилган таржимаи ҳоли катта тажрибага ва билимга эга одамни, ҳамда АҚШнинг тўртта президенти билан ишлаган ва Президент Рейган томонидан таклиф этилган Мудофаа вазирлигининг “Стратегик мудофаа ташаббусида” қатнашган одамни очиб беради.
Бундан ташқари, Чолакян СССРнинг махфий ишлари ҳақида ҳам маълумотларга эга бўлганини айтиб ўтди: “... Мен Олий Кенгашнинг энг нуфузли коридорларига кириш имкониятига эга бўлганман. Собиқ Совет Иттифоқи ҳудудида ғайриоддий даражадаги назорат остидаги ҳаракатланиш эркинлигидан фойдаланган ҳолда...”
Доктор Чолакян ўзининг баёнотида мутлақо нодемократик манфаатларни амалга оширишга интилиб, демократик мамлакатларда атайлаб дезинформация тарқатаётган маълум бир кучга ишора қилади. Мана шу душман куч томонидан тарқатилаётган дезинформация нафақат онгимизга ёлғон ғояларни сингдиришга, балки бизнинг хатти-ҳаракатларимизни манипуляция қилишга, мотивациямизга путур етказишга ва охир-оқибат инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари асосларига таҳдид солишга қаратилган. Бу қандай куч ва унинг мақсадлари нима эканини бутун видеорепортажни томоша қилгандан сўнг тушуниб олиш мумкин.
Дезинформация кампаниясига ва унинг оқибатларига ёрқин мисол
Келинг ҳозир доктор Чолакян мурожаатининг муҳим бир аспектида тўхталиб ўтамиз. У бизнинг давримизда дезинформация ва диффамация, яъни туҳмат, қандай қилиб амалга оширилишини тушунтириб, битта мисол келтирди.
Мутахассис кўп йиллар аввал учрашган бир ташкилотга қарши қаратилган дезинформация кампанияси билан боғлиқ инцидент ҳақида гапириб берди. У иқлим ўзгаришини ўрганаётган мустақил олимлар гуруҳи билан қандай ҳамкорлик қилгани ҳақида ҳикоя қилди. У кўп йиллар олдин, Интернет ҳали кенг тарқалмаган вақтларда, уларнинг ўта муҳим тадқиқотларини амалга ошириш учун жуда кўп маълумотлар тўплаш керак бўлганини ва бу борада уларга ёрдам керак бўлганини эслади.
Натижада, турли мамлакатлардан кўнгиллилар маълумот тўплашда ва уларни таҳлил қилишда ёрдам бериш учун бирлашганлар. Аста-секин бу кўнгиллилар гуруҳи кейинчалик "АЛЛАТРА" номи билан танилган йирик халқаро ҳаракатга айланди. Кўнгиллиларнинг сони сезиларли даражада кўпайди ва ҳозирда бу ҳаракатнинг кўнгиллилари дунёнинг 180 та давлатларида бор. "АЛЛАТРА" ҳаракати иқлим тадқиқотлари ва ушбу йўналишда ечим излаш билан шуғулланадиган олимларни, тадқиқотчиларни ва ихлосмандларни бирлаштирди. Ҳаракатнинг штаб-квартираси бугунги кунда Америка Қўшма Штатларида жойлашган.
Эгон Чолакяндан биз қуйидаги маълумотларни билиб олдик: “Ҳаракат кўнгиллилари ижтимоий аҳамиятга эга бўлган тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш орқали, БМТнинг бутун инсоният учун барқарор келажакни яратишга қаратилган асосий мақсадларига эришиш йўлида катта ҳисса қўшдилар ва қўшяпдилар.
Ушбу ҳаракатнинг кўнгиллилари қонун доирасида, амалдаги барча ҳуқуқий меъёрларга ва тамойилларга риоя қилган ҳолда, мутлақо мустақил фаолият юритадилар. Ҳозирги кунда АЛЛАТРА кўнгиллиларининг фаолияти — бу ҳақиқий демократик ҳамкорликнинг энг ёрқин намунаси, фуқаролик масъулиятининг тимсоли".
Ушбу ҳаракат ҳақида кўпроқ маълумотни унинг расмий сайтидан ёки Википедиядан топишингиз мумкин. Бироқ, бу ҳолда, тақдим этилган маълумотлардаги сезиларли фарқлар сизни саросимага солиб қўйиши мумкин. Доктор Чолакян томонидан тақдим этилган далиллардан биз қуйидаги хулосаларни чиқаришимиз мумкин: Википедиядаги маълумотларнинг аксарияти ёлғон ва у ерда келтирилган манбалар ишончга лойиқ эмас. Бироқ, мана шу ажаблантирадиган даражадаги дезинформация, нима учун "АЛЛАТРА" ҳаракати доктор Чолакян ва унинг жамоасида қизиқиш уйғотганини ва тергов ўтказишга ундаганини тушунтиради.
"АЛЛАТРА" ҳаракатига қарши қаратилган диффамация, яъни туҳмат кампанияси, алоҳида эътиборга лойиқ, чунки у глобал иқлим инқирозини ҳал қилишга ҳақиқатдан ҳам ҳисса қўшиб келаётган ва демократик қадриятларни ҳимоя қилаётган ташкилот обрўсига путур етказиш йўлида оммавий ахборот воситалари нималарга қодир эканини намойиш этади. Эгон Чолакян айтиб ўтганидай, турли одамларнинг ва ташкилотларнинг обрўсига путур етказишда ихтисослашган антикульт гуруҳлари ёрдамида, "АЛЛАТРА" ҳаракати атайин культга ва сектага чиқарилди. Бу эса унинг иштирокчиларини таъқиб қилинишига олиб келди.
Нацистларни ва террорчиларни тарафдорлари бўлгани учун кўпинча танқид қилинадиган антикульт ташкилотлари, ўзлари ёқтирмаган ҳаммани секта деб эълон қилиши одатий тусга киргани алоҳида аҳамиятга эга. Ўз конференцияларида улар ҳатто Украинани ҳам культ, бутун Европа Иттифоқини эса секта деб номлашди. Бироқ, "АЛЛАТРА" ҳаракатига келганда, бу гуруҳлар уни бутунлай ғайриинсонийлаштиришга ва уларнинг тадқиқотларини обрўсизлантиришга интилиб, янада олдинлаб кетди.
Эгон Чолакян "АЛЛАТРА" кўнгиллиларига қарши қаратилган дезинформация кампаниясини ва ноҳақ таъқибларни ўн йил давомида тергов қилгани ҳақида батафсил гапириб берди. Тергов оммавий ахборот воситаларининг мураккаб манипулятив схемаларини ва уйдирма контентни яратишларини фош қилди. Кўплаб одамларга катта зарар етказадиган туҳматловчи мақолалар, блоглар, видеолар ва бошқалар шулар жумласидан. Бир ўйлаб кўринг: "АЛЛАТРА" халқаро ташкилотига қарши жами 200 миллион доллардан катта суммага 600 дан зиёд туҳматловчи мақолалар нашр этилди!
Оммавий ахборот воситалари орқали тарқатилган туҳматли контент, кўнгиллиларга катта азоб-уқубат келтирганини тушуниш жуда муҳим. Баъзилар дискредитация кампанияси туфайли ўз ишларидан айрилди, бошқалар эса ижтимоий таъқибларга дуч келди. Бегуноҳ одамлар мана шундай дискредитация кампанияси туфайли нафрат қурбонларига айланди. Бу дезинформациянинг таъсирини ва кучини кўрсатиб, ҳар қандай жамоа ёки гуруҳ бундай кампаниялар қурбонига айланиши ва азоб-уқубатларга қолиб кетишлари мумкинлигини намойиш этади.
Дезинформация фош бўлди: қандай қилиб лақиллаб қолмаслик керак
Доктор Чолакян воқеалар ривожини ошкор қилишни давом этар экан, бутун туҳмат кампанияси давомида дискредитация ва нарратив усуллари ўзгармасдан қолгани, лекин улардан фойдаланган одамлар, яъни журналистлар ва блогерлар ўзгариб тургани аён бўлади. Бундан ташқари, туҳматловчи мақолаларни систематик тарзда нашр этилишини ўрганиб чиқиш ҳам маълум қонун-қоидаларни фош қилди:
Негатив образ яратиш: контент ҳар доим негатив бўлиб, жамоатчиликнинг ташкилотга бўлган ишончини йўқ қилишга қаратилади.
Агрессив баёнотларга ўтиш: вақт ўтиши билан мақолалар шубҳаларни билдиришданаста-секин ташкилот обрўсига путур етказадиган тўғридан-тўғри баёнотларга ўтади.
Шубҳани ифодаловчи норасмий оҳанг: мақолалар норасмий тарзда ёзилиб, шубҳа ва хавотирни уйғотади.
Параллель нашрлар: ушбу мақолалар фуқаролар ўртасида тартибсизликларни ва ўз ҳукуматига нисбатан ишончсизликни келтириб чиқардиган бошқа мақолалар билан биргаликда нашр этилади, ҳамда кескинлик ва беқарорлик муҳитини яратишга ёрдам беради.
Доктор Чолакяннинг гапларидан маълум бўлишича, оммавий ахборот воситалари томонидан амалга ошириладиган бундай манипуляцияларнинг асосий мақсади нафақат ташкилотнинг обрўсини йўқ қилишдан, балки одамларни қўрқув, ишончсизлик ва шубҳалар билан тўлдириш орқали уларнинг руҳини синдиришдан иборат. Нима мақсадда? Можаро ва хаосга қаратилган ғояларни тарғиб қилиш учун. Бундай нарративлар фуқаролик можароларини яратиш учун замин яратади. Бу аҳолини бир-бирига қарши қўйиш орқали демократияга зарба беришнинг энг самарали усули.
Бугунги кунда биз дезинформация ва диффамация шаклида антикульт гуруҳлари томонидан тарқатилаётган жуда заҳарли иғволарнинг ўта салбий оқибатларини кенг кузатишимиз мумкин, улар оммавий ахборот воситалари орқали одамларнинг онгига таъсир қиляпди.
Ҳақиқий хавф шундаки, медиа-контентни истеъмол қиладиган ва ушбу яширин таъсирнинг асосий нишони бўлган аудитория, ҳақиқий маълумотларни олаётганига ва ўз қарорларини қабул қилаётганига ишонади.
Аслида, одамни манипуляция қилишга қаратилган адаштирувчи маълумотлар орқали унга таъсир ўтказилади. Аҳоли халқнинг бирдамлигини, танловини ва эркинликларини поймол қилишга, ҳамда одамларнинг онгини босиб олишга қаратилган мақсадли бузғунчи информацион-психологик терроризмга дуч келяпди.
Тўлиқ тушунчага эга бўлишни, ҳамда шахсий ва миллий хавфсизликни таъминлашда иштирок этишни истаган ҳар бир одам учун Эгон Чолокяннинг видеомурожаати фойдали бўлади. Доктор Чолакян огоҳ бўлишга ва манипуляцияга лақиллаб қолмасликка интилган ҳамма одамларга мурожаат қилади. У танқидий фикрлашни сақлашга, дуч келаётган маълумотларни критик баҳолашга ва шошилинч хулосалардан тийилишга чақиради.
Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда миллий хавфсизлик борган сари қийин вазифага айланиб боряпди ва кўп жиҳатдан жамоатчиликка ва демократик мамлакатнинг ҳар бир фуқаросига боғлиқ бўляпди. Шунинг учун ҳар бир инсон ўзининг медиасаводхонлигини ошириши, танқидий фикрлашни ривожлантириши, ахборот манбаларини баҳолаши, тарафкашликни кўра билиши ва фактларни уйдирмалардан ажрата олиши жуда муҳим.
Daily Caller нашр этди
Матбуот масалалари бўйича биз билан боғланинг: [email protected]