КОГНИТИВ УРУШ: ТАЪСИР, ИНФОТЕРРОРИЗМ ВА МАНИПУЛЯЦИЯ
Конгрессда брифинг: Когнитив уруш: гибрид таҳдидлар даврида таъсир, инфотерроризм ва манипуляция
30 сентябрь, 2025
10:00-12:00 EDT | Очилиш вақти 9:30
Rayburn House офис биноси, АҚШ Капитолий мажмуаси
45 Independence Avenue Southwest Washington, DC 20515 АҚШ
Тадбир ҳақида
Гибрид таҳдидлар даврида халқаро хавфсизлик мисли кўрилмаган синовларга дуч келяпди. Конгресснинг мазкур брифингида АҚШ ва Европа давлатларидаги демократик институтларга қарши фаолият олиб бораётган трансмиллий тармоқ фаолияти чуқур таҳлил қилинади. Биз мазкур тармоқ қандай механизмлар ёрдамида турли давлатларнинг ички ишларига яширинча аралашишини, жамиятни беқарорлаштиришини ва муҳим сиёсий қарорларга таъсир кўрсатишини очиб берамиз.
Брифингда хабардорликни ошириш ва самарали қарши чораларни ишлаб чиқиш мақсадида тасдиқланган фактлар ва ҳаётий мисоллар кўриб чиқилади. Иштирокчиларга кундалик ишларида ушбу таҳдидларни аниқлашлари ва зарарсизлантиришлари учун амалий воситалар тақдим этилади.
Асосий мавзулар:
Жамоатчилик фикрини манипуляция қилиш
Ëлғон қарашларни тарқатиш мақсадида ташкил этиладиган дезинформация кампаниялари, тарғибот ва ҳақиқатни ўзгартириб кўрсатиш каби тактикалар.
Когнитив ва психологик уруш
Жамиятда бўлинишни келтириб чиқарадиган ва сиёсий қутбланишни кучайтирадиган масофавий радикализация.
Бузғунчиликка оид конкрет мисоллар
Украинадаги уруш контекстида ҳамда бошқа давлатлардаги шунга ўхшаш ҳолатларда тармоқнинг миллий қонунчиликка таъсири.
Таъсир агентларини сингдириш
Украина, Словакия ва Россия мисолларида прокуратура ва давлат органларига босим ўтказиш
Зўравонликни мувофиқлаштириш
Сиёсий арбобларга ҳужумларни ва АҚШ мактабларидаги отишмалар каби оммавий воқеаларни режалаштиришда тармоқнинг роли.
Амалий тавсиялар
Иштирокчиларга таҳдидларни аниқлаш, олдини олиш ва минималлаштириш бўйича амалий тавсиялар тақдим этилади. Ахборот муҳитини кузатиш стратегиялари, институционал барқарорликни ошириш ҳамда идоралараро ҳамкорликни ривожлантириш шулар жумласидан.
Мақсадли аудитория
Ушбу брифинг миллий хавфсизлик мутахассислари, тадқиқотчилар, сиёсатчилар, ҳуқуқ ҳимоячилари ва гибрид низолар даврида демократик қадриятларни ҳимоя қилишга интилаётганлар учун мўлжалланган. Сизни очиқ мулоқот ва амалий тажриба алмашишда иштирок этишга таклиф этамиз.