«АЛЛАТРА» Илғор тадқиқотлар ва ҳамкорлик институти (IASC) томонидан Ассизида ташкил этилган «World Changers: «Ассизидан квант даврига: биродарлик орқали тинчликни қайта англаш» мавзусидаги халқаро мулоқотда иштирок этди
Рим–Ассизи 2026 Тинчлик марши доирасида

Суратда: Sala della Conciliazione, Palazzo dei Priori, Ассизи, Италия
Ассизи, Италия — 2 июнь 2026 йил
Ассизи шаҳри яна бир бор тинчлик йўлидаги халқаро мулоқот марказига айланди. Palazzo dei Priori саройининг тарихий Sala della Conciliazione залида «Ассизидан квант даврига: биродарлик орқали тинчликни қайта англаш» мавзусига бағишланган халқаро учрашув бўлиб ўтди.
Мазкур тадбир Илғор тадқиқотлар ва ҳамкорлик институти (Institute for Advanced Studies and Cooperation, IASC) ҳамда “World Changers” томонидан, “E-Novation” фонди кўмагида, шунингдек, “International Mauritian Academy”, “Fiaccola per la Pace”, San Francesco 1226–2026 Миллий қўмитаси, “Assisi Pax International” ва “Diplomatici spirituali” ҳамкорлигида ташкил этилган тинчлик ташаббуси доирасида ўтказилди.
Учрашувнинг концептуал асоси Ассизилик Авлиё Францискнинг маънавий меросидан илҳомланган бўлиб, Рим Папаси Лев XIV Ҳазратларининг инсон қадр-қиммати, тинчлик ва замонавий дунёдаги масъулиятга бағишланган Magnifica Humanitas энцикликаси ғоялари билан ҳамоҳангдир.
Учрашув иштирокчилари учун Муқаддас тахт Давлат котибиятининг мурожаати алоҳида аҳамият касб этди. Муқаддас Тахт Давлат котиби, кардинал Пьетро Паролин Жаноби Олийлари йўллаган ўз мактубида умуминсоний биродарлик ва инсон қадр-қиммати қадриятларига асосланган фанлараро мулоқот майдонини яратишга қаратилган ушбу ташаббуснинг муҳимлигини таъкидлади.
Мурожаатда шундай дейилади:
«Мен умуминсоний биродарлик ва инсон қадр-қиммати қадриятларига асосланган, шунингдек, Рим Папаси Лев XIV Ҳазратларининг Magnifica Humanitas энцикликасидан илҳомланган фанлараро мулоқот майдонини яратаётган ушбу ташаббуснинг юксак аҳамиятини қайд этаман. Шу сабабли уни ўз дуоларим билан қўллаб-қувватлайман».
Ассизидаги халқаро учрашув илм-фан, маънавият, маданият ва халқаро ҳамкорлик соҳалари вакиллари учун мулоқот майдонига айланди. Улар инсон, унинг қадр-қиммати ва масъулияти жамият тараққиётининг марказида турадиган келажакни барпо этиш йўлларини излаш мақсадида бирлашдилар.
Учрашувга «E-Novation» фонди президенти, журналист Массимо Лучиди (Massimo Lucidi) модераторлик қилди ва турли соҳа вакиллари ўртасидаги конструктив мулоқотни бошқариб борди.

Суратда чапдан ўнгга: падре Джанмария Полидоро, «Assisi Pax International» ташкилоти асосчиси; Бенито Коррадини, «La Sponda» фонди президенти, журналист ва ёзувчи; Сара Пенко, мустақил тадқиқотчи, реставратор ва «REART World» халқаро лойиҳаси асосчиси; Папа теология академияси президенти, монсеньор Антонио Стаглянò Жаноби Олийлари (Antonio Staglianò); профессор Габриэле Пао-Пей Андреоли, Илғор тадқиқотлар ва ҳамкорлик институти (IASC) президенти; Массимо Лучиди (Massimo Lucidi), “E-Novation” фонди президенти; Набил Бугареш, «АЛЛАТРА» Глобал тадқиқот маркази вакили
Иштирокчиларга асосий мурожаат билан Папа теология академияси президенти монсеньор Антонио Стаглянò Жаноби Олийлари сўзга чиқди. У технологик ўзгаришлар даврида инсон қадр-қиммати, маънавий йўналишлар ва жамиятнинг қадриятларга асосланган пойдеворини диққат марказида сақлаган ҳолда, инсон ҳақида замон билан ҳамнафас тилда гапириш зарурлигини алоҳида қайд этди.
Сунъий интеллект даврида дегуманизация хатарларига ҳамда эътиқод, маданият, илм-фан ва жамият ўртасидаги мулоқотнинг улкан аҳамиятига алоҳида эътибор қаратилди.

Суратда: Падре Джанмария Полидоро (Padre Gianmaria Polidoro), «Assisi Pax International» ташкилоти асосчиси.
Шунингдек, «Assisi Pax International» асосчиси падре Джанмария Полидоро сўзга чиқиб, францисканларга хос соддалик ва теранлик билан замонавий дунёда биродарликнинг боқий аҳамияти ҳамда инсоният бирдамлигининг маънавий илдизлари ҳақида эслатиб ўтди.

Суратда ўнгдан чапга: профессор Габриэле Пао-Пей Андреоли, Илғор тадқиқотлар ва ҳамкорлик институти (IASC) президенти; Папа теология академияси президенти, монсеньор Антонио Стаглянò Жаноби Олийлари (Antonio Staglianò); Сара Пенко (Sara Penco), мустақил тадқиқотчи, реставратор ва «REART World» халқаро лойиҳаси асосчиси
Квант даврида конституциявий тинчлик ва инсон камолоти мавзуларини Илғор тадқиқотлар ва ҳамкорлик институти (IASC) президенти, профессор Габриэле Пао-Пей Андреоли ёритиб берди. Ўз нутқида у сунъий интеллект, квант технологиялари ва технологик бошқарувнинг янги моделлари даврида инсониятга тўғри йўл кўрсата оладиган янги ахлоқий ва институционал тизимларни шакллантириш зарурлигига тўхталди.
Тобора мураккаблашиб ва ўзаро боғланиб бораётган замонавий тизимларда технологик масъулият, ахлоқий бошқарув ҳамда инсон қадр-қимматини ҳимоя қилиш масалаларига устувор аҳамият қаратилди.

Суратда чапда: Набил Бугареш, «АЛЛАТРА» Глобал тадқиқот маркази вакили
«АЛЛАТРА Италия» жамоаси Laudato Si’ энцикликаси тамойилларига ҳамоҳанг экологик масъулият ёндашувини тақдим этди. Унда биосфера ва инсон саломатлиги учун жиддий глобал таҳдид бўлган ҳамда илмий, ахлоқий ва ижтимоий чораларни талаб қилаётган микропластик ва нанопластик муаммосига асосий эътибор қаратилди.
Ушбу мавзу юзасидан «АЛЛАТРА» Глобал тадқиқот маркази вакили Набил Бугареш маъруза билан чиқиб, глобал экологик жараёнларни ўрганишда фанлараро ёндашув ҳамда халқаро ҳамкорликнинг муҳимлигини таъкидлади.

Суратда ўртада: Сара Пенко (Sara Penco), мустақил тадқиқотчи, реставратор ва «REART World» халқаро лойиҳаси асосчиси
Мустақил тадқиқотчи, реставратор ва REART World халқаро лойиҳаси асосчиси Сара Пенко жамият тараққиётига янгича гуманистик ёндашувни шакллантиришда санъат, маданий мерос ва когнитив технологияларнинг ўрни ҳақида сўз юритди.

Суратда: Луиджи Риччи (Luigi Ricci), ёзувчи ва тадқиқотчи
Рақамли даврда киберхавфсизлик, гибрид таҳдидлар ва инсон қадр-қимматини ҳимоя қилиш масалаларини тадқиқотчи ва ёзувчи Луиджи Риччи ёритиб берди. У алгоритмик манипуляциялар, дезинформация ва киберможароларнинг жамиятдаги ишонч ҳамда институтлар барқарорлигига кўрсатадиган таъсирига эътибор қаратди.

Суратда: «АЛЛАТРА» вакиллари
«АЛЛАТРА Италия» медиа-гуруҳи дунё келажаги, халқаро мулоқотнинг ўрни ва глобал таҳдидларга биргаликда ечим излаш зарурлиги борасидаги қарашларни ёритиш мақсадида тадбир иштирокчилари ҳамда ташкилотчилари билан қатор интервьюлар ўтказди.

Суратда чапдан ўнгга: Д-р Даниэла де Фео, жарроҳ, акушерлик ва гинекология соҳаси мутахассиси, «4 Woman Health» ташкилоти ҳаммуассиси ва тиббий директори; Сара Пенко, мустақил тадқиқотчи, реставратор ва «REART World» халқаро лойиҳаси асосчиси; Массимо Лучиди, журналист, «E-Novation» жамғармаси президенти; Папа теология академияси президенти, монсеньор Антонио Стаглянò Жаноби Олийлари. «АЛЛАТРА» вакили Ирина Безверхняя интервью олмоқда.
Учрашувнинг аҳамияти
Тинчлик ва биродарликнинг тарихий рамзи бўлган Ассизи инсоният келажагига доир яхлит қарашни шакллантириш йўлида турли ёндашувлар бирлашадиган очиқ мулоқот майдони сифатидаги мақомини яна бир бор тасдиқлади.
Ушбу тадбир Ассизилик Авлиё Францискнинг маънавий меросидан келиб чиқадиган эзгу ғояларни — инсон қадр-қимматига ҳурмат, ўзаро ҳамжиҳатлик ва сайёрамиз келажаги учун умумий масъулиятга асосланган ҳамкорлик йўлларини излашни давом эттирди.
«АЛЛАТРА» ҳақида
«АЛЛАТРА» — АҚШда тадқиқот марказига эга бўлган («АЛЛАТРА» Глобал тадқиқот маркази) халқаро ташкилот бўлиб, иқлим ва экологик ўзгаришларни комплекс таҳлил қилиш, микро- ва нанопластик таъсирини ўрганиш, шунингдек, маданиятлараро ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш билан шуғулланади.
Атроф-муҳит ва барча тирик мавжудотларни асраб-авайлаш йўлидаги фидокорона фаолиятининг эътирофи сифатида 2024 йилда «АЛЛАТРА» Рим Папаси Франциск Ҳазратларининг Ҳаворийлик фотиҳасига сазовор бўлди. 2025 йилда эса Рим Папаси Лев XIV Ҳазратлари ҳам «АЛЛАТРА» президенти ва унинг барча кўнгиллиларига Ҳаворийлик фотиҳасини инъом этди.
ОАВ учун алоқа маълумотлари: i[email protected]