
Пастор Марк Бёрнс
етакчилигида
«АЛЛАТРА» платформасида «Ягона уруғ» номли глобал конференциялар серияси бошланди
Халқаро динлараро конференция
«Бирдамлик эркинликда: Маънавий дипломатлар вақти»
Дастлабки сана: 2 декабрь, 2025
* Аниқ сана АҚШ ҳукуматининг ёпилиш тўғрисидаги қарорига боғлиқ
«Caucus» конференция зали, Кэннон биноси,
Капитолий мажмуаси, Вашингтон шаҳри, Колумбия округи.
Умумий келажак йўлида
тарихий ташаббус
«Бирдамлик эркинликда: Маънавий дипломатлар вақти» номли Халқаро динлараро конференция «АЛЛАТРА» платформасида Пастор Марк Бёрнс етакчилигида «Ягона уруғ» халқаро лойиҳаси доирасида бўлиб ўтади ва янги глобал конференциялар туркумини очиб беради.
Зўрайиб бораётган муаммолар ва ихтилофлар даврида «АЛЛАТРА» платформасида бўлиб ўтадиган мазкур конференция яна бир бор эркинлик, тинчлик ва умумий келажакни қўллаб-қувватлаш йўлидаги якдил позицияни тасдиқлаш учун бутун дунё бўйлаб дин пешволарини, ҳуқуқшуносларни, сиёсатчиларни ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларини бир жойга тўплайди.
Конференция миссияси
Барча динларнинг умумий қадриятлари
Дунёнинг буюк диний ва ахлоқий анъаналари замирида ётган инсон қадр-қиммати, меҳр-оқибат ва адолат каби умуминсоний тамойилларни аниқлаш ва эътироф этиш
Тинчлик йўлида бирдамлик
Дин пешволари ва диндорлар жамият муаммоларини биргаликда ҳал этиш орқали келишмовчиликларни бартараф этиш ва ҳақиқий бирдамликка эришишда ибрат бўлиш масъулиятига эга экани алоҳида аҳамиятга эга.
Эътиқод эркинлигини ҳимоя қилиш
Бутун дунё бўйлаб диний эътиқод эркинлигига оид ҳуқуқий, сиёсий ва ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш, ушбу муҳим эркинликни ҳимоя қилиш йўлида самарали ташвиқотга ҳамда дипломатик ёндашувларга алоҳида эътибор қаратиш.
Тадбир формати
ва асосий мавзулар:
Конференцияда дин пешволари тинчликка эришишнинг амалий йўлларига оид мулоқотда иштирок этиш учун йиғиладилар. Умумий қадриятлар ва замонавий муаммоларни енгиб ўтиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади. Конференция якунлари бўйича расмий видео материал камида 10 та тилда тайёрланиб, бутун дунёдаги аудиторияга етказилади.
Муҳокама панели 1:
Умуминсоний қадриятлар
Асосий эътибор инсониятни бирлаштирадиган умуминсоний қадриятларни муҳокама қилиш ва уларни тарғиб этишда дин пешволарининг масъулиятига қаратилади
Муҳокама панели 2:
Диний эътиқод эркинлиги
Асосий эътибор эътиқод эркинлигини ҳимоя қилишга қаратилади, шу жумладан аниқ мисоллар ва тегишли ҳуқуқий жиҳатлар кўриб чиқилади
Конференцияда
иштирок этиш
Маърузачилар ва меҳмонлар
Конференция дин пешволари, сиёсатчилар, ҳуқуқшунослар ва фуқаролик жамияти раҳбарлари каби аҳамиятли ўзгаришларга интилаётган етакчиларга ва инфлюэнсерларга мўлжалланган.
ОАВ ва жамоатчилик
Биз журналистларни ва жамоат арбобларини конференцияга таклиф қиламиз. Сиз оммавий ахборот воситаларини аккредитация қилиш учун ариза беришингиз ёки маърузачиларимизга саволлар йўллашингиз мумкин.

Пастор Марк Бёрнс ҳақида
Маънавий дипломат | Президент Дональд Трампнинг маънавий масалалар бўйича маслаҳатчиси | The NOW Television Network ҳаммуассиси | Harvest Praise & Worship Center асосчиси
Дунё миқёсида эътироф этилган насроний лидер, халқаро маърузачи ҳамда эътиқод эркинлиги ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси. У жасорат билан эътиқод эркинлигини ва тинчликни ҳимоя қилиб, жаҳон саҳнасида бирдамлик, адолат ва Инжил таълимотидаги ҳақиқатни тарғиб қилади.
Глобал фаолият
У динлараро мулоқот ва дипломатияни ривожлантиришга ҳисса қўшиб, бутун дунё бўйлаб кўп давлатларнинг раҳбарлари ва нуфузли шахслари билан учрашган.
ОАВ томонидан тан олиниши
У CNN, Fox News ва BBC каналларига таклиф қилинган. Time журнали уни «Дональд Трампнинг етакчи руҳонийси» деб эътироф этган.
Миссия ва фалсафа
Қурол эмас, балки ҳикмат олиб келадиган, Худо қалбидан сўзлайдиган маънавий дипломат.
«Ягона уруғ» лойиҳаси ҳақида
«Ягона уруғ» — бу «АЛЛАТРА» халқаро ижтимоий ҳаракати ташаббуси билан амалга оширилаётган халқаро тадқиқот лойиҳаси бўлиб, у умуминсоний қадриятларни ўрганиш йўлида 180 дан зиёд мамлакат одамларини бирлаштиради.
Глобал тадқиқотлар ва мулоқот
180 дан зиёд давлат вакиллари иштирокида йирик ижтимоий сўровларни, интервьюларни ва халқаро конференцияларни ташкил этиш.
Ихтиёрий ҳамкорлик
Бутун дунё бўйлаб минглаб кўнгиллилар тадқиқотлар ўтказиш, фильмлар яратиш ва маданиятлараро мулоқотни тарғиб этиш орқали, глобал мулоқотни ривожлантирадилар.
Умумий қадриятларни очиб бериш
Инсоний қадриятларнинг умумий асосини очиб бериш мақсадида, одамлар ҳаётидаги устувор йўналишларни ва ички интилишларни таҳлил қилиш
«Ягона уруғ. Ҳаёт» Ҳужжатли фильм

«Ягона уруғ. Ҳаёт» ижтимоий тадқиқот ҳужжатли фильми инсониятни бирлаштирадиган нарсаларни чуқур таҳлил қилади. Фильм турли маданиятлар, анъаналар, тиллар ва миллатлар орқали бизнинг турфа дунёмизда барчамизни боғлаб турган умумий қадриятлар борлигини кўрсатиб беради.
Ушбу фильмда барча қитъалардан янграётган овозлар ва ҳикоялар орқали турли дин, касб ва авлод вакиллари ҳаётдаги устувор қадриятлар, ички интилишлар ва ҳар бир инсон қалбига бирдай яқин бўлган нарсалар ҳақида ўзларининг чуқур мулоҳазалари билан ўртоқлашадилар.
«Ягона уруғ» лойиҳаси ғоясидан, ҳамда «АЛЛАТРА» ҳаракатининг халқаро фаолиятидан илҳомланган кўнгиллилар томонидан яратилган ушбу фильм 180 дан зиёд мамлакатларда тасвирга олинган лавҳалардан иборат. Интервьюларга ва ижтимоий сўровларга дунё бўйлаб минглаб мухбирлар, операторлар, тадқиқотчилар ва иштирокчилар жалб қилинган.
Фильмда одамларнинг ҳикояларидан ташқари илмий маълумотлар ҳам келтирилган. Фалсафа, маданиятшунослик, диншунослик ва тилшунослик каби турли соҳа олимлари билан ҳамкорликда яратилган фильм инсон ҳаётининг моҳияти ва инсоният миссияси ҳақидаги азалий саволларни кўтаради.
«АЛЛАТРА» Халқаро ижтимоий ҳаракати ҳақида
«АЛЛАТРА» — бу дунёдаги 180 дан зиёд мамлакат олимларини, мутахассисларини ва экспертларини бирлаштирган халқаро иттифоқ бўлиб, улар ихтиёрий равишда қуйидаги йўналишларда фаолият олиб боришади:

Кенг кўламли тадқиқотлар
Иқлимий, геодинамик ва экологик таҳдидлар бўйича кенг кўламли тадқиқотлар олиб бориш ҳамда илмий доираларда ушбу таҳдидлар ҳақида хабардорликни ошириш.
Кўп томонлама ҳамкорлик
Глобал экзистенциал муаммоларга барқарор ечим излашда кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
Инсон ҳуқуқларини ва эркинликларини ҳимоя қилишга қаратилган фаолиятни амалга ошириш
«Бирдамлик эркинликда: Маънавий дипломатлар вақти» Халқаро динлараро конференция ҳақида батафсил маълумот расмий сайтда:
interfaithconf.org
Расмий e-mail: [email protected]