Доктор Сильвия Эрл «АЛЛАТРА»нинг «Инсоният олдидаги хизматлари учун» медали билан тақдирланди

4 June 2026
Доктор Сильвия Эрл «АЛЛАТРА»нинг «Инсоният олдидаги хизматлари учун» медали билан тақдирланди

Ольга Шмидт ва доктор Сильвия Эрл унга «АЛЛАТРА»нинг «Инсоният олдидаги хизматлари учун» медали топширилганидан сўнг

Аламида, Калифорния — 8 май 2026 йил — «АЛЛАТРА» вакиллари бутун дунёга машҳур океанограф, доктор Сильвия Эрлга умри давомида океан ва денгизларни тадқиқ этиш ҳамда Ернинг денгиз экотизимларини ҳимоя қилишга қўшиб келаётган улкан ҳиссаси эътирофи сифатида «Инсоният олдидаги хизматлари учун» медалини фахр билан топширдилар.

Доктор Сильвия Эрл «АЛЛАТРА» учун «Океан кашфиётларининг буюк даври» мавзусида интервью бермоқда

Доктор Эрл — дунёдаги энг ҳурматли денгиз олимларидан бири, National Geographic ташкилотининг доимий тадқиқотчиси ва океанларни ҳимоя қилишнинг фаол тарафдори. Кўп йиллик фаолияти давомида у инқилобий чуқур сув ости экспедицияларига раҳбарлик қилди, океанлар ҳақидаги глобал илмий тасаввурларни кенгайтиришга ҳисса қўшди ҳамда ўз илмий етакчилиги ва сайёрамиздаги денгиз ҳаётини ҳимоя қилишга бўлган собит интилиши билан бутун авлодларни илҳомлантирди.

Медаль Калифорния штатининг Аламида шаҳрида бўлиб ўтган махсус учрашувда доктор Эрлнинг инсониятга кўп йиллик фидокорона хизмати ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва илмий тадқиқотларни ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси эътирофи сифатида топширилди.

«Инсоният олдидаги хизматлари учун» медали инсоният ва сайёра ҳаётини ривожлантириш, ҳимоя қилиш ва яхшилаш йўлида беқиёс ҳисса қўшган шахсларга топширилади. Ўнлаб йиллар давомида олиб борган илмий тадқиқотлари, маърифий фаолияти ва фаол ижтимоий позицияси туфайли доктор Эрл денгизшунослик ва океанларни муҳофаза қилиш тарихидаги энг нуфузли шахслардан бирига айланди.

««АЛЛАТРА» ва турли мамлакатлардан инсонларни бирлаштирувчи халқаро ҳамжамиятимиз номидан доктор Сильвия Эрлга океан ва денгизларни тадқиқ қилиш ҳамда Ер юзидаги денгиз ҳаётини ҳимоя қилишга қўшган тарихий ҳиссаси эътирофи сифатида «Инсоният олдидаги хизматлари учун» медалини топшириш мен учун улкан шарафдир», — деди «АЛЛАТРА» Глобал тадқиқот маркази вакили Ольга Шмидт.

Ольга Шмидт, доктор Сильвия Эрл ва Лиз Тейлор «АЛЛАТРА» томонидан уюштирилган «Океан кашфиётларининг буюк даври» мавзусидаги интервью чоғида

Учрашув доирасида «АЛЛАТРА» вакиллари доктор Эрл ва унинг қизи, DOER Marine компанияси президенти ҳамда чуқур сув ости тадқиқотлари технологиялари соҳасидаги етакчи мутахассислардан бири Лиз Тейлор билан эксклюзив интервью ўтказдилар.

Ушбу мазмунли суҳбат давомида бугунги кунда инсоният олдида турган энг ўткир масалалар, жумладан, саноат миқёсидаги балиқ овлаш, пластик ва микропластик билан ифлосланиш, чуқур денгиздан фойдали қазилмаларни қазиб олиш, океаннинг кислоталаниши, биохилма-хилликнинг йўқолиши, шунингдек, илмий билимларни жамият хабардорлигига ва амалий ҳаракатларга айлантириш зарурияти муҳокама қилинди. Бундан ташқари, Mission Blue, Hope Spots ташкилотлари, DOER Marine компанияси фаолиятига ҳамда инсониятга денгиз ҳаётини яхшироқ тушуниш ва ҳимоя қилишда кўмаклашувчи янги океан технологияларига алоҳида эътибор қаратилди.

Доктор Эрлнинг улкан ютуқлари орасида денгиз тадқиқотларидаги етакчилик, бутун дунё бўйлаб океан ҳақидаги билимларни ошириш, денгиз қўриқхоналарини қўллаб-қувватлаш ва кучайиб бораётган экологик таҳдидлар шароитида нозик денгиз экотизимларини муҳофаза қилиш зарурлигини тинимсиз илгари суриш алоҳида ўрин тутади.

«АЛЛАТРА» ҳақида

«АЛЛАТРА» — АҚШда тадқиқот марказига эга бўлган («АЛЛАТРА» Глобал тадқиқот маркази) халқаро ташкилот бўлиб, иқлим ва экологик ўзгаришларни комплекс таҳлил қилиш, микро- ва нанопластик таъсирини ўрганиш, шунингдек, маданиятлараро ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш билан шуғулланади.

Атроф-муҳит ва барча тирик мавжудотларни асраб-авайлаш йўлидаги фидокорона фаолиятининг эътирофи сифатида 2024 йилда «АЛЛАТРА» Рим Папаси Франциск Ҳазратларининг Ҳаворийлик фотиҳасига сазовор бўлди. 2025 йилда эса Рим Папаси Лев XIV Ҳазратлари ҳам «АЛЛАТРА» президенти ва унинг барча кўнгиллиларига Ҳаворийлик фотиҳасини инъом этди.

ОАВ учун алоқа маълумотлари: [email protected]