«АЛЛАТРА Швеция» Almedalsveckan 2026 форумида нанопластик ва инсон саломатлигига фанлараро ёндашувни тақдим этди

27 July 2026
«АЛЛАТРА Швеция» Almedalsveckan 2026 форумида нанопластик ва инсон саломатлигига фанлараро ёндашувни тақдим этди

«АЛЛАТРА Швеция» вакиллари Almedalsveckan 2026 форумида иштирок этиш чоғида, Готланд, Швеция

Висбю, Швеция — июнь 2026 йил 

«АЛЛАТРА Швеция» кўнгиллилари Швециянинг етакчи демократик форуми — Almedalsveckan 2026 тадбирида иштирок этдилар. Ушбу форумда ҳар йили давлат сиёсати, жамоатчилик мулоқоти ва фуқаролик иштироки масалалари муҳокама қилинади. Форум Готланд оролидаги Висбю шаҳрида ўтказилди.

Almedalsveckan 2026 форум тарихидаги энг йирик тадбирга айланди. Ҳафта давомида унга қарийб 120 000 киши ташриф буюрди — бу форум ташкил этилганидан буён рекорд кўрсаткичдир. Расмий статистикага кўра, форум дастури қуйидагиларни ўз ичига олди:

  • 3 170 та тадбир;
  • 1 804 та ташкилотчи ташкилот;
  • 6 627 нафар рўйхатдан ўтган маърузачи ва иштирокчи.

Almedalsveckan 2026 форумининг расмий дастури билан мазкур ҳавола орқали танишиш мумкин:

https://almedalsveckan.info/rg/almedalsveckan/officiellt-program/program-2026?search=allatra

«АЛЛАТРА Швеция» кўнгиллилари Almedalsveckan 2026 форумида Alla Röster Ska Höras («Барчанинг овози эшитилиши керак») ташаббуси доирасида «Нанопластик ва инсон саломатлиги» мавзусида тақдимот ўтказиш вақтида. Готланд, Швеция

Форумнинг расмий дастури доирасида «АЛЛАТРА Швеция» кўнгиллилари Alla Röster Ska Höras («Барча овозлар эшитилиши керак») ташаббуси таркибида «Нанопластик ва инсон саломатлиги» мавзусида тақдимот ўтказдилар. Тақдимот «АЛЛАТРА» Глобал тадқиқот марказининг «Нанопластик. Инсон саломатлиги, экотизимлар ва атроф-муҳит учун хавфларнинг тизимли таҳлили» номли илмий ҳисоботига асосланди. Унда иштирокчиларга нанопластик, унинг инсон организмига кириб бориш йўллари ва саломатлик учун эҳтимолий хавфларига оид энг сўнгги илмий далилларнинг атрофлича таҳлили тақдим этилди.

Тақдимотда пластикнинг табиий шароитда чиримаслиги, балки вақт ўтиши билан тобора майда зарраларга парчаланиб бориши қайд этилди. Ўлчами 5 миллиметрдан кичик бўлган зарралар микропластик, 1 микрометрдан кичик бўлиб, биологик тўсиқлардан ўта оладиган зарралар эса нанопластик ҳисобланади. Замонавий тадқиқот маълумотларига кўра, микро- ва нанопластик сув, ҳаво, тупроқ ва озиқ-овқат маҳсулотлари орқали инсон танасининг турли аъзо ва тўқималарида, жумладан қон, ўпка, йўлдош (плацента), репродуктив тизим ва бош мияда аниқланмоқда.

Шунингдек, микро- ва нанопластикнинг инсон организмига кўрсатиши мумкин бўлган салбий таъсир механизмлари кўриб чиқилди: яллиғланиш жараёнлари, оксидловчи стресс, ҳужайра мембраналари фаолиятининг бузилиши, митохондриялар, иммун тизими ва ҳужайралараро сигнал алмашинувига таъсири. Алоҳида эътибор эркаклар ва аёллар репродуктив саломатлиги, болаларнинг илк ривожланиши ҳамда зарраларнинг бош мия тўқималарида тўпланиши билан боғлиқ хавфларга қаратилди.

Тақдимот якунида муаммони янада чуқурроқ ўрганиш учун халқаро мониторинг ва стандартларни жорий этиш, нанопластикнинг хусусиятларини ва унинг биологик тизимлар билан ўзаро таъсирини тадқиқ қилиш, шунингдек, унинг салбий таъсирини юмшатиш йўлларини излаш муҳимлиги таъкидланди. Бу глобал хавфни бартараф этиш учун фанлараро ҳамкорликни кенгайтириш, жамоатчилик хабардорлигини ошириш ва очиқ илмий мулоқотни ривожлантириш зарурлиги алоҳида қайд этилди.

Тақдимот иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди ва қизғин фикр алмашувларга сабаб бўлди. Иштирокчилар микро- ва нанопластик муаммосини ҳам кенг жамоатчилик, ҳам қарор қабул қилувчилар ўртасида мунтазам ёритиб бориш зарурлигини таъкидладилар. Бу эса ўз навбатида ушбу масала бўйича амалий чораларни ишлаб чиқишга хизмат қилади.

«АЛЛАТРА Швеция» вакиллари Almedalsveckan 2026 форумида иштирок этиш жараёнида. Готланд, Швеция

Форум давомида «АЛЛАТРА Швеция» вакиллари олимлар, мутахассислар, сиёсатчилар, жамоат ташкилотлари вакиллари ва форумнинг бошқа иштирокчилари билан мазмунли суҳбатлар ўтказиб, экологиянинг долзарб муаммолари, жумладан микро- ва нанопластик масаласи юзасидан фикр алмашдилар.

«АЛЛАТРА» турли қарашларга эга инсонлар билим алмашиши, тадқиқот натижалари билан ўртоқлашиши ва жамиятга фойда келтирадиган ечимлар устида биргаликда ишлаши учун очиқ мулоқот майдонини яратиб берган Almedalsveckan ташкилотчиларига ҳамда Alla Röster Ska Höras ташаббусига миннатдорлик билдиради.

«АЛЛАТРА» ҳақида

«АЛЛАТРА» — АҚШда тадқиқот марказига эга бўлган («АЛЛАТРА» Глобал тадқиқот маркази) халқаро ташкилот бўлиб, иқлим ва экологик ўзгаришларни комплекс таҳлил қилиш, микро- ва нанопластик таъсирини ўрганиш, шунингдек, маданиятлараро ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш билан шуғулланади.

Атроф-муҳит ва барча тирик мавжудотларни асраб-авайлаш йўлидаги фидокорона фаолиятининг эътирофи сифатида 2024 йилда «АЛЛАТРА» Рим Папаси Франциск Ҳазратларининг Ҳаворийлик фотиҳасига сазовор бўлди. 2025 йилда эса Рим Папаси Лев XIV Ҳазратлари ҳам «АЛЛАТРА» президенти ва унинг барча кўнгиллиларига Ҳаворийлик фотиҳасини инъом этди.

ОАВ вакиллари учун алоқа манзили: [email protected]