«АЛЛАТРА» президенти Марина Овцинова шайх доктор Рафа Халаби томонидан мукофотланди
«АЛЛАТРА» Халқаро ижтимоий ҳаракати Президенти Марина Овцинова ва шайх доктор Рафа Халаби тақдирлаш маросимида
Далият аль-Кармель, Исроил, 13 сентябрь 2025 йил — Исроилдаги друзлар жамоасининг энг нуфузли диний ва жамоат арбобларидан бири, халқаро майдонда тан олинган тинчлик овози шайх доктор Рафа Халаби «АЛЛАТРА» Халқаро ижтимоий ҳаракати президенти Марина Овциновага фахрий мукофот топширди.
Мукофот Марина Овцинованинг тинчликни сақлаш, халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва халқлар ўртасидаги мулоқотни қўллаб-қувватлашга қўшган бебаҳо ҳиссаси учун берилди.
Мукофотни топшириш чоғидаги, шайх доктор Рафа Халаби ва унинг рафиқаси Суад Халаби шундай деди:
««АЛЛАТРА» Халқаро ижтимоий ҳаракати президенти Марина Овцинова хонимга,
Бизга қадрли бўлган дунёни асраб-авайлашдаги меҳнатингиз учун миннатдорчилик ва ҳурмат белгиси сифатида.
Ҳаёт йўлингизда фақат юксалинг ва муваффақиятлар қозонинг!
Биродарлик марҳамати ила,
доктор Рафа ва Суад Халаби
Далият аль-Кармель, Исроил
13.09.2025»

«АЛЛАТРА» Халқаро ижтимоий ҳаракати Президенти Марина Овцинова ва шайх доктор Рафа Халаби Далият ал-Кармелдаги учрашув чоғида
Ушбу миннатдорлик акти халқлар ўртасидаги биродарлик ва ҳамкорлик рамзига айланиб, инсониятни ва унинг келажагини ҳимоя қилиш йўлида бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилиш нақадар муҳим эканига яна бир бор эътибор қаратди.
Ушбу тадбир, шунингдек, «АЛЛАТРА» ҳаракати ҳар доим содиқ бўлган қадриятларга — турли маданият ва динларга мансуб бўлган одамлар ўртасида тинчлик, дўстлик ҳамда ўзаро ҳурматга алоҳида урғу бериб ўтди.
«АЛЛАТРА» ҳақида
«АЛЛАТРА» — АҚШда тадқиқот марказига («АЛЛАТРА» Глобал тадқиқот маркази) эга бўлган, иқлим ва экологик ўзгаришларни комплекс таҳлил қилиш, микро- ва нанопластикнинг таъсирини ўрганиш, шунингдек, маданиятлараро ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш билан шуғулланувчи халқаро ташкилот.
Атроф-муҳитни ва барча мавжудотларни асраб-авайлаш ишига содиқлиги эътирофи сифатида, 2024 йилда «АЛЛАТРА» Ҳазрати Олийлари Рим Папаси Францискнинг Ҳаворийлик фотиҳасига сазовор бўлган. 2025 йил Ҳазрати Олийлари Рим Папаси Лев XIV ҳам «АЛЛАТРА» президенти ва унинг барча кўнгиллиларига ҳаворийлик фотиҳасини инъом этган.
ОАВ боғланиши учун: [email protected]